5-6- қисм
Хуршида жим бўлиб қолди. Шу пайтгача масалани жиддий қўймай, бир гап бўлар деб гап буриб юрган Рашид уни нозик жойидан ушлади.
- Шунга бошқасини топиб олдингизми?- деди гапни буриб.
- Хуршида сен мени хотиним эмассан. Мени тергашга ҳатто унинг ҳам ҳаққи йўқ. Яхшиси эрингни кўнглини олиб, тинчгина ҳаётингда давом эт,- Рашид гапни буришни тўхтатиб муддаога ўтди.
- Сиз... Сиз... Мени алдадингиз?
- Бир оз кўнгилҳушлик қилдик тамом. Бу рақам кимники? Эрингники эмасми?
- Қайнонамники.
- Калланг жойидами, ҳозир биров гаплашаётганингни билиб қолса, ковушингни тўғирлаб қўйишади.
- Рашид!
- Ҳуллас, мени тинч қўй. Ўйнашга ишониб эрсиз қолмай десанг, жимгина кет. Эшигимга келиб, мени йўлдан урди деб шармандалик қилсанг, киритишим мумкин. Лекин хотиним билан бир том остида яшаб, кечани навбатга қўйишингга тўғри келади.
- Аблах!
Жавоб ўрнига алоқа узилди. Хуршида учун азобли кунлар бошланди. Бир тарафдан Рашидга ўрганиб қолган экан, бошқа томондан нафсонияти топталди. Икки хил ҳиссиёт ичида жизғанак бўларди. Ҳамма нарсадан совиди. Энди айбини яшириш учун елиб~югуришни ҳам ҳожати қолмаганди. Шамсиддин ҳам эски ҳаммом, эски тоз бўлиб қолган хотини билан ортиқча тортишишни ўзига эп билмади. Калласи яна айланиб жойига келар деб қўйди.
🌺🌺🌺
- Дадаси,- Ойша ўғли Усмонни эмизиб ўтириб гап бошлади,- шу кунларда ниманидир роса ўйлаяпсиз.
- Ўзим дунёни ўйлаяпманда.
- Алдаманг. Мен сезиб юрибман кўнглингиз нимадандир ғаш тортиб юрибди.
- Ғаш тортганини билган нимадан эканини билмадингми?
- Билсам сўрамайман~ку.
- Сен ўғлимга қара, қолгани билан ишинг бўлмасин.
- Мени ўғлим,- деди Ойша лабларини чўзиб.
- Ҳоо ундан кейинчи?
- Туққинимча кўзимни очирмадингиз~ку. Осонгина туғар эканман ҳам.
- Кафтимизда кўтариб юрганимиздан кейин осонгина туғасанда.
- Ҳечамда, авайлаганингиз йўқ,- Ойша ухлаб қолган ўғлини юзларидан беозор ўпиб қўйиб, ўрнидан турди.
Пўлат хотини билан баҳслашишни тўхтатиб, Усмонга термулди. У ҳақиқий Пўлатни боласи эди. Қош~кўз, бурун, ранги ҳам ҳозирдан қорадан келган бўлишини билдириб турарди. "Аллоҳга шукур бир эркак учун қадрли ҳамма нарсам бор. Ота, онам, укам, синглим соғ. Акаларим билан ҳам борди~келди бошладик. Суйган аёлим, ширин фарзандларим бор... Ойша пешонамга қўнган бахт қушим. Бир умр ярим жоним бўлиб қолишига ишонаман... Эркак кишини хотини яхши бўлмаса қийин... Хиёнат қилса~ку..." Пўлат уҳҳҳ тортиб ўрнидан туриб кетди. Ойша ҳақ эди, миясида бир фикр тинимсиз айланяпти. Шамсиддинни хотинини "ўйнаши" борлигини ўзига қандай айтиш ҳақида ўйлайди. Ҳа демай, бир ойлик дам олиши тугаб, ишга кетади. Ундан қайтиб келгунича, бу қ...қ бирон ҳунар кўрсатиб элга овоза бўлса, Шамсиддин қандай бош кўтариб юради...
Пўлат шу гапни эшитган кунини эслади.
Шамсиддин ўтган гал ишда пайти бир куни Алиҳон ўпкасини қўлтиғлаб келди.
- Ҳа тинчликми?
- Айтсам ишонмайсан, шундай бир нарса кўрдим, ҳалиям кўзимга ишонолмаяпман.
- Гапир ичимни қиздирмай.
- Кеча Настарин касал эди. Шамоллаб ҳеч нарса емай ётганди. Кеча ҳам иссиғи қирққа чиқиб юрагимизни ёрди. Ҳалиям ковидга салбий чиққанди тести. Ҳуллас, соат учга бориб, бирдан яхши бўлиб қолиб, банан сўради. Отса отар деб, Ғайви акани дўконига чиқдим. Тикка йўлдан юрмай деб, Шамсиддинларни боғини орқасидаги жин кўчадан кетаётсам, бир эркак девордан ошиб ўтса де.
- Нима, Шамсиддинни уйиданми?!
- Ҳа~да. Аста кузатдим. Танидим. Шамсиддинни хотинини қишлоғидаги Рашид. Тўйда жанжал чиққани эсингдами. Шу бола ҳам бор эди. Аниқ эсимда қолган. Кейин ҳам қишлоқда бир~икки марта кўрганман. Изидан тушдим. Катта йўл яқинидаги эски гаражга машинасини қўйган экан. Машинасини кўрганимдан кейин умуман ўшалигига шубҳам қолмадида. Тутиб олиб урай дедим~у. Қизим эсимга тушиб қайтдим.
- Тўғри қилибсан. Аниқ билмай бир хулоса қилиб бўлмайди...
Алиҳон шу куни асабийлашиб анча гап гапирди. Пўлат эса, Рашидни келиш сабабини аниқ билмай бирон нарса қилишга шошилишни лозим топмади. Қўшни қишлоқлик танишларидан яхшилаб суриштирди. Иши, ҳарактери, муомаласи яхши бола экан. Фақат аёлларга озроқ суяги ҳам йўқроқ.
Аммо бу гаплар хиёнатга исбот бўла олмайди. Хиёнат жиддий айблов. Унга аниқ исбот керак. Пўлат Адизни уйига йўл олди. Ундан мини~камера сўради. Адиз ҳайрон бўлди~ю, эрта топиб беришини айтди. Кейин Шамсиддинни уйига борди. Ҳовлисида Хуршида кўринмади. Ойгул опа бошини боғлаб ўтирган экан. Пўлатни кўриб синиқ жилмайиб сўрашди.
- Тинчликми хола? Мазангиз йўқми?
Ойгул опа бош чайқади. Кўзларидан ёш сизиб чиқди.
- Хола нима бўлди? Шифокорга олиб борайми?- шошиб қолди Пўлат.
- Йўқ, ўғлим дардимни давоси бу эмас.
- Нима гап ўзи?- Пўлатни юраги бу "ўша" гап билан боғлиқ эканини сезди.
Ойгул опа бир оз Пўлатга термулиб қолди. Афтидан дилидаги бўлган гапини айтсамми айтмасамми деб ўйлаётган эди. Охири бир қарорга келди шекилли секин пичирлади.
- Сен Шамсиддинга ака ўрнидасан. Кези келса, қариндош уруғ қилолмаган ишларни сизларга, дўстларига ишонган. Ҳозир ичимдаги гапни ҳам сендан бошқага айта олмайман.
- Ҳўш?
- Келиним ўйнаш тутган! - Ойгул опани гапини оҳири йиғига уланиб кетди,- уйгача олиб келди балога учрагур. Қўлимдан ҳеч нарса келмади. Чиқиб кетаётганини ўз кўзим билан кўрдим...
- Ким эди?
- Танимадим. Лекин бу ерлик эмас. Бир гал телефонда ҳам ушлаб олгандим. Синфдошим деганди.
- Мен биламан,- деди Пўлат хўрсиниб.
- Вой менгина ўлиб қўя қолай. Ҳали бутун қишлоқ билдими? Болагинам нима деган одам бўлди...
- Хола буни мен билан Алиҳондан бошқа ҳеч ким билмайди. Лекин қуруқ гап билан Шамсиддинга бу гапни айта олмаймиз. Шунинг учун бир иш қиламиз...
Пўлатни гапларини диққат билан эшитиб турган Ойгул опа ҳўп деб бош ирғаб маъқуллади-ю, кўзларидан яна ёш сизиб чиқди.
-Бу гапни билган ўғлим қай аҳволга тушади.
- Эркак киши ~ку хола. Бошқача бир оқила қизни топиб уйлантириб қўямиз.
- Эл~юрт нима дейди... Набираларим тақдиричи?...
- Бу ёғини бизга қўйиб беринг. Ишни шундай силлиқлаймиз миси чиқмайди.
Пўлат режаси бўйича, Ойгул хола қизиникига ётгани борган куни, Адиз топиб берган камералар ёрдамида далил олиб бўлди. Аммо дўсти келганидан буён уни қандай айтишни ўйлаб боши ачиб кетди. Вақт ўтиб борар Пўлат эса, айтмаса бўлмайдиган, айтса тили куядиган бу гапни дилига солиб жим қолганди...
Охири бўлмади. Шамсиддинни Адизни шаҳардаги уйига чақирди. Айтишдан кўрсатиш осон.
- Тинчликми?- дўстини бўзрайиб туриши ғалати туюлди Шамсиддинга.
- Бир гап бор. Фақат айтолмайман. Кўрсатаман,- деди Пўлат Адизга бир қараб.
Шамсиддин қаршисига ўтириб олган икки дўстини қилиғига тушунмади.
- Кўрсат.
Шамсиддин аввалига ноутбукдан кўринган ғира~шираликдан ҳеч нарсани тушунмади. Кейин эса... Экранга қараб турар экан нафас олишни ҳам унутиб қўйди гўё. У уйига, ётоғига, хотинини қучоғига бемалол кириб келган бу ифлосни таниди. Рашид. Мушт бўлиб келган қўллари билан столни қарсиллатиб уриб ташқарига йўналди.
- Тўхта.
- Қоч Пўлат!
- Аввал ўзингни босиб ол.
- Менга ўзимни босадиган нарса кўрсатдингми!
- Шошма. Балки бошқа нарсадир.
- Пўлат уриб юбораман ҳозир. Мен кўрманми? Тўшагимга кириб кетганини кўрмадимми!
- Ҳўп, майли. Барибир ўзингни бос.
- Қоч, тўнка. Мен ҳозир бориб анави м... ни, кейин ўйнашини сўяман.
- Кейин онангни ҳам сўй.
- Нима?! Йўқол аҳмоқ. Онамни бу ишга нима алоқаси бор.
- Сен уларни сўйиб қамалиб кетсанг, изингдан зор йиғлаб қолмаслиги учун. Отангни кутиб ўтказган йиллари яна бошига келмаслиги учун. Кейин иккита болангни ҳам канал-паналга ташлаб кел. Қамоқдан чиққунингча етимлик нонини еб. Бир умр пешонасига отаси қотил, онаси бузуқ деган номни орттиргунча.
- Ўчииииррр,- Шамсиддин Адизни қўлидан чиқиб, кучи борича девор муштлади. Қўлидаги оғриқни сезмади ҳатто.
-Ўйлаб кўр,- деди Адиз ҳам тилга кириб,- бу гапни ёпиғлик ҳолича қолдириш керак.
- Сен нима деётганингни биляпсанми? Балки хотиним ўйнаш топганига ўзимни айбдор санаб кечирим сўрашим керакдир,- Шамсиддинни ўзини гапи ўзига алам қилиб яна ўзини эшикка урди. Қулфланган экан. Қарсиллатиб тепишга тушди. Адиз билан Пўлат зўрға меҳмонхонага олиб ўтди.
- Ким сенга улар жазосиз қолади деди. Анави ҳароми қайтиб аёлларга қаролмайдиган қилиб келамиз. Хотингни... Ота-онасини оёғига ташлаб болаларингни олиб қол. Яна... Яна ўзинг биласан. Лекин... Улар қамалиб кетишингга арзимайди.
Шамсиддин бошини қўллари орасига олиб деворга суяниб аста ерга ўтириб қолди. Пўлат билан Адиз эса бир~бирларига алам билан қараб қўйишди. Эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам хотин деган гапни исботини ўз кўзлари билан кўриб турган эдилар.
🌺🌺🌺
Музаффар ака салом йўқ, алик йўқ қизини судраб келган куёвига ҳайрат ва ғазаб билан қаради. Хуршидани юз кўзини кўриб бўлмасди.
- Бу нимаси?!
- Қизингизни олинг. Менга бунақа бузуқ хотинни кераги йўқ.
- Оғзингга қараб гапир!
Шамсиддинни баҳслашгулик асаби йўқ эди. У қоғозга чиқариб олган Хуршидани телефонидан ўчириб ташлаганман деб юрган, Рашидга ташлаган суратлари ва ёзишмаларини қайнотасини юзига отди. Кейин дарвозани қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди. Кўп ўтмай, Пўлат билан гаплашиб ишидан шошиб келган Хуршидани акаси Фарход кириб келди.
- Гап~сўз кўпаймасин, тинчгина ажрим қилинг. Дўстим ҳозир қаттиқ ғазабда, сиз оғирроқ бўлинг,- деди Пўлат уни ёнига бориб, бор гапни далиллар билан исботлаб берар экан.
Фарход ер ёрилмади ерга кирмади. Пўлатга сўз демай, уйига йўл олди. Бора~боргунча синглиси Сулҳидага қўнғироқ қилиб тез уйга боришини айтди. Фарход ғазаб билан кириб келганида Шамсиддин суратларни чиқаргунча овқат бермай қамаб қўйган Хуршида, еган калтаклари таъсирида ҳушидан кетиб қолганди.
- Эри билиб қолибдими?- деди Сулҳида. Отаси онаси ва акаси иштирокидаги "мажлис"да.
- Сен ҳали билармидинг!
- Бунчалик кетганини билмагандим. Бир кун ёзишиб ётганида билиб қолгандим. Бошқа қилмайман деганди.
- Эй Худо бу қандай кўргулик.
- Йиғламанг ота,- деди Фарход. У анча ўзини босиб олганди,- ҳали кўргулик кўрмадик. Бу гап шу хонадан ташқарига чиқмасин. Шамсиддин болаларга даво қилмасак ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолади дебди. Келишолмади ажрашди деймиз.
- Балки Хуршида кечирим сўраса...
- Она, асабимни бузманг! Шарманда бўлмаганимизга шукур қилинг. Гап болаласа қандай бош кўтариб юраман.
- Хуршидани остона ҳатлаб кўчага чиқарманг,- деди Сулҳида ҳам асабий рўмолчасини ғижимлаб.
Эртаси куни Хуршидани қишлоғида Рашидни кимдир ўласи қилиб урибди. Соғ жойи қолмабди. Шифохонада экан деган гап тарқалди.
- Сенга бу ҳам кам!- деди Фарход, бу ишни ким қилганини фаҳмлаб.
Шамсиддин эса анча вақт ўзига келолмай юрди. Кейин Хуршида билан яшаган уйини бузиб ташлаб ҳовлини ўзи анчадан бери янги иморат қиламан деб юрган тарафидан уй қилишга киришиб кетди. Хуршида ҳақидаги гап эса Адиз, Пўлат ва Алиҳон ўртасида сир бўлиб қолди.
- Нега? Ажрашишингни сабаби нима деган гапни Шамсиддинга биронтанг савол қилиб берма,- деди Пўлат.
- Нега?
- Рамиз сени оиланг сирини биров билиши шарт эмас тўғрими? Шамсиддин ҳам шундай ҳисоблайди. Хуллас, Шамсиддин олдида, Хуршида исми тилга олинмасин. Яхши бир қизми жувонми суриштириш керак.
Қолганлар бу гапдан кейин Шамсиддин масаласини кавлашмади, фақат Алиҳонни ҳаёлидан чиқмай қолди. Эрини феълини билган Одина, бирон нарсадан жаҳли чиқибдида деб тилини тийиб жаҳлини чиқармасликка ҳаракат қилиб юрди. Аммо Алиҳонни ўзи катта жанжални бошлаб қўйди. Ишдан эрта қайтган Алиҳон Одинани телефонда ким биландир кулиб гаплашиб турганини кўриб ҳўмрайди. Хотинини унга бир қараб, телефонини ўчиргани эса бирдан қонини қайнатди.
- Ким билан гаплашяпсан?
- Дугонам,-деди Одина кўзлари пир~пираб.
- Қани?- Алиҳон сақлаб қўйилмаган номерни кўриб яна шубҳаланди. Номерга қайтиб чиқди.
- Алё- бу бўғиқ эркак кишини овози эди. Алиҳон Одинага шу қадар олайиб қарадики, қизни юраги товонига тушиб кетди. Аммо оғиз жуфтлашга улгулмай, овози баландланган телефондан ҳалиги эркакни яна овози эшитилди,- Латоп, дугонанг қайтиб чиқди шекилли, 12 20. Қара... Алё, Одина! Одина.
- Кейин телефон қиламан,- деди Одина дугонасига Алиҳонни қўлидан телефонини олиб ўчириб қўйди.
- Нега эридан чиқади?- деди Алиҳон барибир жаҳлидан тушмай.
- Сиз ҳозир мендан шубҳаландингизми?- деди Одина уни дағдағасига эътибор бермай.
- Телефонни эркак олдида.
- Сиз менга ишонмайсизми? Мен паналаб биров билан гаплашадиган аёлманми?!
- Эркак кўтаргандан кейин...
- Эркакдан олдинчи,- бақирди Одина,- мени ким билан гаплашяпти деб ўйладингиз?!
- Бақирма менга. Эркак бўлгандан кейин рашк қиламанда.
- Сиз рашк қилмадингиз? Сиз менга ишонмадингиз. Шубҳа қилдингиз.
- Бўлди қил. Овқатинг борми?
- Заҳар бор,- Одина шу қадар аччиқланган эдики, доим кўнглига қарайдиган эрига бақириб, йиғлаганча хонасига кириб кетди.
- Одина,- Алиҳон эса бошини бир қашиб, ошириб юбордим деб ҳисобласа-да, ҳар доимги баланддан келиш усулини қўллаб хотинини изидан бостириб борди,- менга бақиряпсанми сен.
Одина жавоб бермади. У афтидан кетишга тайёргарлик кўрарди.
- Қаёққа?!
- Кетаман,- ҳиқиллади Одина.
- Бекор айтибсан?- бу гапни кутмаган Алиҳон сал юмшади,- номер сақланмаганига...
- Номер!- Одина ёнида турган телефонини зарб билан деворга отди. Яна кўнгли тўлмай, бодом чақиш учун олиб кирилган кичкина болғача билан майдалаб ташлади,- мана энди ҳеч балоси кўринмайди!
- Овв ўзингни бос,- Алиҳон яна кийимини сумкага жойламоқчи бўлган Одинани ушлаб қолди,- ўзингни бос. Мени энди кўряпсанми? Кетмайсан. Бир қадам жилгинчи.
Одина силтаниб эрини қўлидан чиқиб, тескари қараб олди.
- Чиқиб овқатингни суз.
Аммо Одина чиқмади. Овқатни Настаринни ўйнатиб чиқиб келган онаси сузди.
- Келин қани? Ҳали нима деб ўдағайлаб ётгандинг?
- Ҳеч нарса,- ғудранди Алиҳон.
- Нишингни тиққандирсанда. Турқинг айтиб турибди. Нима бўлди ўзи. Чиройинг очилмайди қачондан бери?
- Ҳеч гап она, чарчадим.
Она ўғлига бошқа гап қотмади. Овқатланиб бўлгач, ўғлига қизини бериб, идишларни ювишга киришди. Алиҳон аразлаб ўрнини солиб Бекхонни эмирганча ётиб олган хотинига сўз қотиб ўтирмай ўз ўрнини ўзи солиб телефонини қўлига олиб титкилаб ўтираверди. Хотинини арази эртага тарқагунча кутишга қарор қилди.
Бироқ Одина икки кун ўтиб ҳам унга гап қўшмади. Учинчи куни Алиҳон янги телефон билан уйига келди.
- Бу сенга,- деди аввалги телефонидан қимматроқ телефонни Одинага узатар экан.
- Керакмас,- Одина Бекхонни бешикка белаётганди, телефонга қиё ҳам боқмади.
- Ол дедим.
-...
- Одина бўлди қил энди. Эзиб юбординг одамни.
-...
- Бери кел. Ёлғондан бешик тебратма ухлаётган болага.
Одина Алиҳонни бир қўлига ҳам қаршилик қилолмай, уни қучоғига бориб тушди.
- Йиғиштир нозингни.
- Мени нафсониятимга тегдингиз. Ўйнаши бор деб ўйладингиза?
- Оғзингга қара, нима чиқяпти?
- Сиз бошлаб бердингиз!
- Унут. Шунчаки битта ёмон гап эшитиб, асабим бузилганди.
Одина дили ҳамон аразли бўлсада, бошқа баҳслашмади. Алиҳон эса бир оз ўйланиб сўзида давом этди.
- Аёл юриб кетса қийин. Бутун оила шани булғанади. Шуни билиб ҳам нега ўзини йиғмас экана баъзилар.
- Эркакни шани темирга ўхшайди. Нимага урилса ҳам тарақлаган овози чиқади. Ўзига балоям урмайди. Аёл шани биллурга ўхшайди. Қаттиқроқ урилса, тикланмайдиган бўлиб чил~чил синади.
- Ҳиммм. Бунча ақлли бўлиб кетибсан.
- Сиз билан бошқачароқ аёл яшолмайди.
- Нима дединг?
- Ҳеч нарса,- кулди Одина.
- Ҳа телефон ёқдими,- Алиҳон мажбурлаб хотинини қўлига тутқазди.
- Ёқди.
- Совға қилганчи?
Одина бир чақиб олай деди~ю, эрини яхши гап эшитгиси келганини сезиб, ҳафагарчилигини бир четга сурди.
- Ёқади. Ёқмаса ким учун яшаяпман бу уйда,- деди эрини кўксига бош қўйиб.
" Худо шукур " деб қўйди Алиҳон ичида.
№9 ОРИФ
Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим,
Чўғ излаб кул титиб юрганим-юрган.
Девона деманглар,мен шоир бўлдим,
Аммо соғ шоирни ўзи ким кўрган?!
Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим.
Майпараст май деса, мендан кам деди.
Қошинг қаросига боримни тикдим!
Элнинг назарида ким бўлдим энди?!
Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим,
Ўша сенгинани кўрмайин ўлай.
Кўзим косалари чайқалар лим-лим.
Дардингни олая, дардингни олай.
Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим,
Ҳой золим, бас энди, кишанларинг еч!
Инон, икки дунё ёқангда қўлим,
Ёки сен Худодан қўрқмайсанми ҳеч?!
Ўзингдан ўзгага кўнмади кўнглим...
Малика Тавфиқ
Ориф дам олиш вақти келса ҳам, шифокорлар учун ажратилган хонага қайтмай ўтирарди. Қандай ҳам дам олиш кўнглига сиғсин, Саида шу ерда. Коронавирусга чалинган беморларни ўта оғир касаллар ётадиган бўлимида. Аппаратга уланган. Ориф таҳликали ўтаётган қизни ҳар бир дақиқасини санаяпти. Ишқилиб дош берсин. У аппаратга уланган беморларни қанчасини боқий оламга кетганини кўрди. Ҳаётга қайтганлар ҳам кам эмас, аммо... Ориф барибир қўрқяпти. "Ўлма, Саида,- деди қизни ёнига яна келиб,- тирик юрганинг ҳам етади менга." Аппаратга уланишдан аввалги қизни талвасага тушгани ёдига келиб, дили ўртаниб кетди. "Нега бу азоблар фақат сенга келяпти? Нега мен билан бўлмаяпти? Ҳамма нарсани мен бошладим, лекин жабр сенга келяпти? Ёки Яратганни наздидан шунчалар қолганманми? Азобини ҳам раво кўрмаяптими? Азоб... Аслида сенсиз ўтаётган кунларимни ўзи ҳам менга катта жазо. Мана ёнимдасан, лекин қўл узатишга, сочларингни силашга ҳаддим сиғмайди. Ҳаётим остонасида бошқа бир қиз турибди. Мен эса ҳамон сени севаман. Бундан оғир жазо бўлмаса керак аслида мен учун."
Ориф ўзидан анча катта пандемия бошлангандан буён бу кўринмас бало билан курашаётган шифокор Назаровнинг қистови билан, дам олиш хонасига кирди. Отаси қўнғироқ қилибди. Қайтиб чиқишга иккиланяпти. Сабаби, уни икки ҳафталик иш вақти тугаган, қайтиши керак, у эса қайтмаяпти, қайта олмаяпти. Буни сабабини ота~онаси ҳам яхшигина фаҳмлаб турган бўлса керак. Қишлоқда гап турармиди. Аллақачон Саидани касалга чалингани ва бу ерда ётгани маълум бўлган. Отаси ғазабда бўлса керак. Тўйни кечиктирдинг деб роса жиғибийрон бўлганди ўзи. У ёқда Севарани ҳам бувиси келтиргани қўймади. Август ойидан ҳийла юмшаган пандемиядан, Орифни уйдагилари кўп нарсани умид қилишганди. Гарчи Обид ҳалиям хотинидан умид узмай кетган бўлсада, отаси Ориф яна уни изидан чопишидан қўрқарди. Ҳатто буни очиқ айтди ҳам:
- Ота, Саида ҳалиям бировни ҳасми,- деди Ориф ҳиёл оғриниб,- мен унаштирилганман нимадан ҳавотир оляпсиз?
Дарҳақиқат, Саидани шифохонада кўргунга қадар бу фикрда қатъий эди. Энди эса...
- Ассалому алайкум, ота, яхшимисиз?- деди навбатдаги қўнғироқдан кейин телефонни кўтариб.
- Ваалайкум. Нега қайтмаяпсан?
- Келиши керак бўлган шифокорни озроқ тоби йўқ....
- Ҳайдарни қизи сабаб эмасми?
- Ота мен ишлаяпман. Бу ерда қанча одам, жон олиб жон беряпти сизни гапингизни қаранг.
- Шу пайтгача вақтида келардинг. Ўша сен ишлаётган жойга боргач бирдан навбатинг чўзилиб қолди.
- Ота, рости жуда чарчаганман. Ҳозир нима десам ҳам ишонмайсиз. Кейинроқ гаплашайлик.
Отаси аччиқ қилиб ўчириб қўйди. Ориф эса ўзини ёстиққа ташлади. "Ё Оллоҳим бир ечим бер!"- деди пичирлаб.
🌺🌺🌺
- Нима гап? Отам нега бақиряпти?- Очил акани баланд овозини эшитиб дам олиб ётган Сардор чиқиб келди.
- Отангни бўлари шу~ку. Орифни ишдан қайтмаганини аламини чиқариб оляпти.
- Отам ҳам қизиқда. Ориф ишлайдиган жой кўнгилочар боғмиди, иккиси топишиб олади деб қўрқсалар. Бир Худо кўрсатмагур жой бўлса.
Унсин опа жавоб бермади. Сиртига чиқармагани билан, ўзи ҳам, Ориф яна" Саидалаб" қолишидан қўрқяпти.
- Олий маълумотли шифокор укам, ўзина эрдан чиққан жувонни тенг кўрмайди~ку,- Сардор "бемаъни гап" дегандек қўл силтаб онасидан нари кетди.
Унсин опа шунча йил боққан ўғлини акасидан яхши билгани учун, Сардордек бемалол бўлолмасди. Шунинг учун Саидани эри билан ярашиб кетишини чин дилдан ҳоҳлаётганди.
Орифга ишонмай, Севара билан ўзи ҳам тез~тез гаплашиб турарди. Қизни гап~сўзларидан ораларидаги муносабат яхшига ўхшаб кўринарди. Лекин Орифни айнан Саида у ишлаётган шифохонага тушганидан кейин, ўрин алмашиши чўзилиши юрагига яна ғулғула солди.
- Бувижон,- олдига келган Малак ҳаёлини бузди.
- Ҳа, қизим.
- Ҳароми нима дегани?- қизчани пирпираб турган кўзларига қараб, аёлни юраги ёмон бўлиб кетди.
- Ким айтди сенга бу сўзни?
- Нафосат янга. Қизи билан уришиб қолгандим. У мени туртиб ташлаб, "ҳей ўл, ҳароми" деди.
- Нафосат дейсанми?- уларни гапини устига келиб қолган Ситорани кўзлари олайди. Нафосат ундан бир ёш катта бўлиб, муносабатлари яқин эди,- мен ҳозир уни "..." келаман,- деди қайнонаси бор ҳам демай аччиқланиб. Унсин опа ҳай~ҳайлаганча қолди, аччиқланган Ситора қўшнини уйи томон йўл олди.
- Кел, Ситор...
- Нега Малакни ҳароми дединг,- деди Ситора саломлашмай.
- Вой.... Унақа деганим йўқ,- Нафосат кети бурилмай гапи етиб келганига лаб тишлади.
- Бола алдамайди.
- Ситор мен унақа маънода айтмадим. Қизимни ёмон юлиб олди. Аччиғим чиқиб кетди-да.
- Шунга ҳароми дейишинг керакми?
- Ҳа энди шунақа~ку,- Нафосат қайнукасини боласини тарафини олаётган қўшнисига ғаши келди.
- Бу ҳаромни боласи бўлса, сеники алкашники билдингми?
- Оғзингга қараб гапир. Алкаш бўлса ҳам пок никоҳдан бўлган. Қайнукангга ўхшаб...
- Шу покиза никоҳли эринг бўкиб ичиб оёқ узатиб юборишига бир баҳя қолганда, йиғлаб ўтганинг эсингда йўқми? Бундан кейин ўлиб қолса ҳам ўтма тушундингми? Орифни қизи ҳаром~у, касби ҳалолда.
- Бор чиқ, йўқол!
- Кетаман ҳам. Лекин тилингни тийиб юр.
Ситора айтиша~айтиша асаби бузилиб уйига қайтиб ўтди.
- Нима кераги бор эди, келин. Гапни кўпайтирганингиз қолди.
- Вақтида оғзига уриш керак буларни. Ўзи катта бўлибдими Малакни. Боламдек гап. Жоним чиқиб кетади, биров гапирса.
Унсин опа оғир ҳўрсинди. Болада айб йўқ. Лекин барибир пешонасида бир умр тамға бўлиб қолади.
🌺🌺🌺
- Сени анави беморинг кетиб қолди, исми Саидамиди?- Ориф навбатдаги иш кунини бошлашга тайёрланиб турганда айтилган гап нақ юрагини тешиб юборди. Шеригига сўз ҳам қотолмади ҳатто. Эгнига кийиши керак бўлган хавфсизлик кийимини тўлиқ киймай, жонлантириш бўлимига отилди. "Ориф, жуда катта кетасизда,- қизни унаштирилиб юрган пайтидаги сўзлари ёдидан ўта бошлади,- Худодан зўр бўлармидингиз. Сиз "мендан рухсатсиз ўлишга ҳам ҳаққинг йўқ" деганингиз билан кимни ажали қачон Ўзи билади.
- Мен сенсиз яшолмайманда.
- Яшайсиз. Ҳатто бошқасини топиб ҳам кетасиз.
- Ҳой, мени севгимга ишонмаяпсанми? Тан яшаган билан, юрак урмаса буни яшаш эмас, тирик мурдалик дейишади.
- Гапни ҳам оласизда. Фақат киноларда бўлади Ромео ва Жулетталар.
- Мени севгим олдида уларники бир зарра.
-Ёлғончи!
Ориф жавоб ўрнига шеър ўқиганди.
- Умримни бир олис ишққа алмашдим.
Қочдим ҳушёрликдан, тушга алмашдим.
Беқанот, қалбимни қушга алмашдим —
Сизсиз ўтган умрим бекор, ёрижон!
Не бахтким, юрагим бемор, ёрижон!
Ул кўзда қай куни порлади зиё,
Дунёдан кечгулик топдим бир дунё.
Бу дунё нимадур? Бу дунё — рўё —
Фақат пок ишқингиз ҳақдир, ёрижон,
Қалбимга энг юксак тахтдир, ёрижон.
Гарчи ўртамизда соғинчу ҳижрон,
Гарчи висол йўли вайрондир, вайрон,
Аммо азобингиз кўксимда ҳар он —
Муқаддас оловдай қолди, ёрижон,
Шукурким, сиз билан ёндим, ёрижон,
Яшардим ўзимга муз каби боқиб,
Ишқ келди, жўнадим, дарёдай оқиб,
Менга ҳабиб бўлди ҳатто шум рақиб —
Кўриб; — тўлқин-тўлқин қоним, ёрижон,
Сиз менинг жонимсиз, жоним, ёрижон.
Ҳеч қачон демасман бошни йўқотдим,
Эридим, вужуддан тошни йўқотдим.
Йилларни йўқотдим — ёшни йўқотдим,
Мендан айро тушди ёлғон, ёрижон.
Шунданми тилларим равон, ёрижон.
Нодон дер "Сен борни йўққа алмашдинг,
Қуёшни бир ғариб чўққа алмашдинг..."
Куламан: "Халқобни кўкка алмашдим..."
Энди юрар йўлим фалак, ёрижон,
Қанотга айланди юрак, ёрижон!
Қанотга айланди юрак, ёрижон!
(Усмон Азим)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4