1 Шоҳлар 1:19-28
Эртасига Элқана оиласи билан тонг саҳарда туриб, Эгамизга сажда қилишди. Кейин Рамага — уйларига қайтиб келишди. Элқана хотини Ханна билан қовушди. Эгамиз Ханнага марҳамат қилди. Ханна ҳомиладор бўлди ва вақт–соати етиб ўғил туғди. “Уни Эгамиздан тилаб олдим”, деб отини Шомуил қўйди. Элқана Эгамизга атаб йиллик қурбонлик маросимини ўтказиш ва ваъдасини адо этиш учун оиласи билан бирга Шилўга борди. Ханна бу сафар бормади. У эрига: — Гўдак кўкракдан чиққандан кейин олиб бораман, у Эгамизнинг ҳузурида бўлиб, Унга хизмат қилади, умр бўйи ўша ерда қолади, — деди. — Сенга нима маъқул бўлса, шундай қилавер, — деди Элқана. — Гўдак кўкракдан чиққунча шу ерда бўл. Эгамиз Ўз ваъдасини бажо қилсин. Ханна уйда қолиб, ўғли кўкракдан чиққунча, уни эмизди. Кичкинтой кўкракдан чиқди. Сўнг Ханна уч ёшли буқа, бир тоғора ун ва бир меш шароб олиб, ўғлини Эгамизнинг Шилўдаги уйига олиб келди. Бола ҳали ёш эди. Буқани сўйишгандан кейин, болани Элахнинг олдига олиб келишди. — Эй ҳазрат, мени эслайсизми? — деди Ханна. — Шу ерда, ҳузурингизда туриб Эгамга ибодат қилган ўша аёл менман. Мен мана шу бола учун Эгамга илтижо қилган эдим, Эгам тилагимни бажо қилди. Шунинг учун уни Эгамга бағишладим, умр бўйи Унга аталган бўлсин, дедим. Улар шу ерда Эгамизга сажда қилдилар.
https://www.youtube.com/watch?v=hUb2o82PHIo #mudofaa #mudofaavazirligi #armiya #armiyauzbekistan #askar #harbiy
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев