Қиш куни узоқроқ жойга
тазияга боришга тўғри келди.
Қиш ўчоғи тор—бор уйингга
бор... Кўнгил сўраб, дувои
фотиха қилиб орқага қайтамиз
деб турсак хонадон
эгаларининг яқинларидан бири,
бир пасгина исиниб кетинглар
деб қўшни хонадонга олиб
кирди. У ерда тўқсон ёшларни
қоралаб қолган бир отахон бор
эканлар, бизни кўриб, дик этиб
ўринларидан туриб, кутиб
олдилар. Омонатини Аллохга
топширган ён қўшни жон
қўшниси билан кўп яҳши-ёмон
кунларни бошларидан
кечирганларини, бугунгидек
тинч, тўкинчилик замонларда
маза қилиб умр гузоронлик
қилиб, келаётганларини
гапириб:
–Бу кунларнинг садағаси
кетсанг арзийди, чол-кампир
напақа оламиз, ҳали олган
напақамиз тугамасидан, эшик
тақиллаб, кейингисини обкелиб
туришади, барака топкурлар.
Ким-киму биз
напақахўрларнинг замони
туғди...
Уйнинг иссиғига отахоннинг
иссиқ-иссиқ гаплари ҳам
қўшилиб, дилимиз яайрагандан
яайраб, қайтишга қанот
чиқаргандек бўлдик. Рухсат
сўраб ўрнимиздан турар
эканмиз, беихтиёр қўлим
чўнтакка кетди ва илинганини
олиб, дуо қилинг, ёшингизга
етиб юрайлик деб хонтахта
устига қўйдим. Шу захти
қўлимни отахоннинг укпардек
майин, юмшоқ қўллари босиб
тушди.
–Ундай қилманг болам, ҳай-ҳай,
айтдимку зорлигимиз йўқ, –
деб.
– Зорликданмас бу ҳадя,
ҳазрати Пайғамбаримиз
хадядан қайтармаганлар, –
дедим кулиб. Бу гапдан кейин
ота дуо қилдилар, ҳайр-
хушлашдик.
Йўлга тушдигу ичимни бир
нарса таталай бошлади. Ҳадя,
деб шунга яраша бердимми,
ишқилиб? Чўғи камиди
шекллигов. Чўғлик пуллар
бошқа чўнтакда экан, кейин
сезиб қолдим. Аттанг, олдиндан
билганимдами, эхтиётини
қилиб кирган бўлардим-а... Ҳай
майли, бўлар иш бўлди,
хадянинг оз-кўпи бўлмайди-ку,
деб ўзимни овутиб бораётсам
қўл телефоним чақириб қолди.
Бир танишим менга пул
бериши керак эди, у пулни
ишхонага обкелиб, котиба
қизга қолдириб кетибди. Шуни
айтиб, қўнғироқ қилаётган экан.
Шу пайт Пайғамбаримиз
алайхиссаломнинг Аллоҳ
йўлида хадя қилинглар
Аллоҳдан ками билан ўн, кўпи
билан юз, минг баробар бўлиб
қайтади деган маънодаги
ҳадисларини эсладим. Хисоблаб
кўрсам Аллоҳ хадямни минг
баробар қилиб қайтарган экан.
Кўнглим бир таскин топди, бир
хузур қилдим...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4