Шамоллар ҳам изларидан дайдиб юрар,
Қалдирғочлар исмин такрор айтиб юрар,
Мафтункор у қаро кўзи кулиб турар,
Ғараз уйлар келмас сира ҳаёлига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлига.
Гуллар ичра ноз нозланиб турса кўринг,
Эрта туриб ҳовлисида юрса кўринг,
Бахтдан ёниб хандон отиб кулса кўринг,
Бахт ҳам пешвоз чиқар унинг иқболига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Хонадони саранжому сариштадир,
Моҳирлиги, чеварлиги ҳар ишдадир,
У ердаги фариштадир, фариштадир,
Кўкда ой ҳам мафтун боқар жамолига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Сабри тоғдир, ситамлардан қилмас нидо,
Фарзандига жон тутади, жони фидо,
Уни шундай яратганда қодир худо,
Ташвиш, ғамлар келмас унинг малолига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Манглайига ёзмиш эгам гўзал тақдир,
Меҳрингиздан ясагани тожу тахтдир,
Уни севиб яшамоқлик ўзи бахтдир,
Чиндан севинг қолманг яна уволига,
Ким ошиқмас ўзбегимнинг аёлга.
Xurshid Karim
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев