Дока рўмол
Халқимизда "Ошсиз уй бор, урушсиз уй йўқ" деган нақл бор. Нодира ва Элёр ҳам саккиз йиллик жуфтлик. Ҳаётнинг унча-мунча баланд-пастини кўриб қўйдилар.
Аёл аразлади. Ўзича гапирмай юрди. Эри бошида парво қилмади.
—Ойиша, бор ойингга айт, чой дамласин, —деди қизига.
—Дадангга ойимнинг чой дамлашга фаросати етмас экан де.
У эрининг "фаросатсиз" деган гапини ҳазм қилолмаётган эди.
Кейин ҳам эри нима деса, шуни пеш қилаверди. Аслида, аёли ўта фаросатли, зийрак, уқувли, меҳрибон эди. Эркак нима учун шундай деганини ўзи ҳам билмай қолди. Бир кун шундай ўтди. Эртаси эркак муроса қилмаса бўлмаслигини тушунди.
—Ойиша, ойингга айт-чи, биз билан тоққа чиқармикан?
Онасининг олдига борган жажжи Ойиша тез қайтди.
—Тоққа фаросатлилар билан чиқар экансиз, ойим этдила.
Эркакнинг жаҳли чиқди. Бўлди-да, қанча ялинади яна! Ўрнидан туриб хотинининг олдига борди. Уйни бошига кўтариб бақириб кетди...
Нодира энди қўрқа бошлади. Кечириб юборса бўларкан. Шу бақиришини кутиб ўтирди-да, ўзиям. Эри жаҳл билан кийимларини кия бошлади
"Вой, ростан ҳам тоққа кетиб қолса-я?" Оёқ кийимини киймоқчи бўлган эрининг пойига тиз чўкиб шундоқ ҳам топ-тоза пойафзалини арта бошлади, кейин боғичини боғлаб қўйди.
Қаддини кўтарганида эри беихтиёр елкасидан қучди. Аёл ҳам жуфтининг кўксига бош қўйди. Иккиси баравап
—Кечирдим, —деди. Бу шундай табиий юз берди-ки, иккиси ҳам кулиб юбордилар. Дока рўмол қуриди.
Ҳар сафар шундай. Жанжаллашиб ярашганларида муҳаббатлари янада жўшиб кетгандек бўлади. Бунинг завқини бир-бирини севган жуфтликлар билади, фақат ҳар икки томон ҳам ҳаддини билса бўлди.
Феруза Салходжаева
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев