Предыдущая публикация
Гоҳида шиддатли, гоҳида сокин.
Гоҳида шодону, гоҳида зорли,
Бу умр йўллари, умр йўллари.
Бир боқсанг баҳорлар гуллар тутади,
Бир боқсанг қишлари дўлни ёғдирар.
Бир боқсанг бир сени илҳак кутади,
Бу умр йўллари, умр йўллари.
Куламан десанг гар, йиғиси тайёр,
Куламан десангу, оғриқ югурар.
Билмам дунё турар шунчалар айёр,
Бу умр йўлида, умр йўлида.
✍РАҲИМА МЎМИНОВА.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев