Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ё Аллоҳ! Кимки, умматим ичида бошлиқ бўла туриб, умматга машаққат туғдирса, унга ишини машаққатли қилиб қўйгин. Кимки, умматим ичида бошлиқ бўлиб, уларга яхшилик қиладиган бўлса, сен ҳам унга яхшилик қилгин!”
(Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса, уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди.
Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса, уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди", дедилар".
(Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизийлар ривоятлари.)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кучли мўмин Аллоҳга кучсиз мўминдан яхши ва маҳбуброқдир. Ҳар бирларида яхшилик бордир. Сенга фойдаси бор нарсада ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожиз бўлмагин. Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганиимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки «агар» сўзи шайтон амали учун йўл очади», дедилар.
(Имом Муслим ривояти.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Ухлаётган вақтингизда шайтон бўйнингизга учта тугун тугиб қўяди. Ҳар тугунни ҳаракатга келтириб, кеча ҳали узун, ётавер, дейди. Агар киши уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, тугунларнинг бири ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчиси ечилади. Намоз ўқиса, тугунларнинг ҳаммаси ечилади ва киши нафси пок, фаол ва ғайратли бўлиб, тонг орттиради. Аммо уйқуда ётаверса, нафси ифлос, дангаса бўлиб уйғонади».
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.)
Расуллуоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Ким аррофга (фолбинга) ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди"
"Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, қирқ кечагача намози қабул бўлмайди",
Имом Муслим ва Имом Аҳмад
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1