--------
Асмо бинти Унайс разияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар:
“Сенга қайғли пайтингда айтадиган сўзларни ўргатайми? Айт: «Аллоҳ, Аллоҳ менинг Роббимдир! Мен Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман”.
اللهُ اللهُ ربِّي لا أُشرِكُ به شيئًا -
- Аллоҳу Аллоҳ Робби ла-ушрику биҳи шай-ан.
Абу Довуд (1525) ривояти. Шайҳ Альбрний саҳиҳ деган. Қаранг: “Саҳиҳ ат-Тарғиб” (1824))
Шайх Ибн Боз айтадилар: “Аллоҳ Таоло қайғу ва ташвишни кетказадиган энг муҳим сабаблардан бири: АЛЛОҲНИ КЎП зикр қилиш, пайғамбарига (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловотлар айтиш ва ҚУРЪОННИ КЎП ЎҚИШдир”. Қаранг: “Фатово нурун ʼала-ддарб” 1/333)
Имом Ибнул-Қоййим айтадилар: “Аллоҳ билан (яъни, инсон Аллоҳни доимо зикр қилса, Ундан ёрдам сўраса, Унинг ҳузурида муҳаббат, қўрқув ва умидни тарбияласа), ташвишлар, ғам-ғуссалар йўқолади. Зеро, АГАР (ИНСОН) АЛЛОҲ БИЛАН БЎЛСА, ҚАЙҒУГА ҲАМ,, ТАШВИШГА ҲАМ ВА БЕЗОВТАГАРЛИКГА АСЛО ҲОЖАТ ЙЎҚ». Қаранг (“ал-Жавоб ал-кофи”, 443).
Шайх Усаймин айтадилар:
“Кишининг бошига тушган ташвиш, чарчоқ ёки ғам ва ҳоказолар туфайли гуноҳлари кечирилади унинг ёмон ишлари учун.
Дунёвий ҳаётда одам доимо хурсанд бўлолмайди. Бир куни қувонса, бир кун ғамгин бўлади. Гоҳида унинг бошига мусибат тушади, гоҳ унинг ёнидан ўтиб кетади. Инсоннинг ўзида, танасида, муҳитида, оиласида ва ҳоказоларда муаммолар бўлиши мумкин. Инсон ҳаётида содир бўлган барча офатларни санаб бўлмайди. Мўминга келсак, содир бўладиган ҳар бир нарса унинг учун яхшидир! Агар бошига мусибат етса, сабр қилади ва бу унинг учун яхши бўлади. Агар унга қувонч етса, (Аллоҳга) шукр қилади, бу ҳам унинг учун яхшидир.
Шундай экан, агар бошинга бахтсизлик тушса, хоҳ қайғу, хоҳ тикан бўлсин, у изсиз ўтади деб ўйлама! Йўқ, бунинг учун сен албатта яхшилик билан мукофотланасан ҳудюи драхт баргларидан қутулганидек, сен ҳам гуноҳларингдан қутуласан. Бу эса Аллоҳ Таолонинг раҳматидандир!
Аммо, агар инсон синов пайтида ҳам Аллоҳнинг ажридан умидвор бўлиб сабр қилса, ажри кўпаяди” “Шарҳ Риёз ас-солиҳин”, 37, 38-ҳадислар).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев