#ozodlikradiosi #tezkor_xabarlar #tezkor
ҚАШҚАДАРЁ – “Россияда пул ишлаб, футбол жамоа ташкил қилдим, аммо маҳаллий ташкилотлар кўмак бермади”
ДЕҲҚОНОБОД. “Мен – Фаридун Комилов, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Чашмамирон МФЙда яшайман. Айни пайтда Россиянинг Иркутск шаҳрида ишлаяпман. Муҳтожлик сабаб совуқ бўлса ҳам меҳнат қиляпмиз. 2018 йилда Россияда ишлаб келиб, 2019 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг футболни ривожлантириш бўйича қарорига мувофиқ ёш ва иқтидорли болалардан футбол жамоа ташкил қилдим, ўз ҳисобимдан жамоани икки мавсум Қашқадарё вилояти кубоги ва туман босқичига олиб чиқдим. Ваҳоланки, камбағал оиланинг фарзандиман. Лекин мурожаатимизга қарамай, туман ва вилоят ташкилотлари ёрдам бермади. Ҳолатга эътибор қаратишларини сўрайман”.