Ҳабиб ал-Жуллаб айтдилар: "Абдуллоҳ ибн Муборакдан сўрадим:
–Мўминга берилган неъматларнинг энг яхшиси нима?
–Чуқур ақл-фаҳм.
–Агар чуқур фаҳм берилмаган бўлсачи?
–Чиройли хулқ.
–У ҳам бўлмасачи?
–Маслаҳатлашиб турадиган яқин биродар.
–У ҳам бўлмасачи?
–Сукут қилиб юриш.
–Инсонда бу сифат ҳам бўлмасачи?
–Бу дунёдан эртароқ кетиш, дедилар".
🍂🍂🍂