Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Биз дин ходимлари бўлганимиз учун ҳам ҳаётимизнинг каттагина қисми одамлар орасида ўтади. Шундай экан улар ўзларини қийнаб ёки чигал бўлиб турган масалар хусусида бизларга мурожаат қилишлари табиий. «Қори ака, фалон масала бор эди...», «Қори ака фалон ишни қилса гуноҳ бўладими...», «Фалон нарсани еса ёки ичса бўладими...» ва ҳоказо каби саволлар. Бу, албатта, мўмин – мусулмон халқимизнинг диний маърифати ошиб бораётгани, шариати Ислом аҳкомларига мувофиқ тарзда ҳаёт кечиришга ҳаракат қилаётганларининг белгисидир. Бу яхши албатта. Аммо...
Ана шундай маросимлардан бирида даврада ўтирган одамлардан бири: «Қори ака, колбаса, сосиска кабиларни истеъмол қилса бўладими?» деб сўраб қолди. У ўз саволини тугатар – тугатмас даврадаги одамлар ичидан биттаси: «Колбаса дегани чўчқа ёғисиз бўлмайди! Ким агар усиз ҳам колбаса бўлади деса, менинг олдимга келсин!» деб жавоб бериб юборди. Худди ана шу воқеа ушбу мақолани ёзишимга туртки бўлди десам тўғри бўлар эди.
Нима учун одамлар бир нарсани ҳалол ёки ҳаром деб фатво беришда бунчалар журъатли? Нима учун улар бу масала ўта нозик эканини, бир оғиз гап билан бир одамнинг тақдири ҳал бўлишини билмайдилар? Биладилар аммо ўзларини илмли қилиб кўрсатишни, бу билан одамлар ўртасида илми етук олимлар сингари ҳурмат- эҳтиромга эришишни истайдилар. Бўлмаса...
Аслидачи? Аслида иш қандай бўлмоғи керак?
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.