GUMANITAR KORIDOR O'RNIGA RUS TANKLARI
Украинага босқин: 13-кун | "Сукунат режими" ва отишмалар
8 март куни Москва вақти билан соат 10:00 дан бошлаб "сукунат режим"и бошлангани эълон қилинди. Чернигов, Суми, Харьков, Мариуполь ва пойтахт Киевдан инсонпарварлик йўлаклари очилган.
Украинанинг ўққа тутилаётган ҳудудларидаги тинч аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлакларни очиш – 7 март куни Беларусда ўтган музокараларнинг энг муҳим мавзуларидан эди.
Бироқ Украина томони Россия қўшинлари Мариупол ва Запорожье ўртасидаги гуманитар йўлакни ўққа тутганини хабар қилди.
Украина ташқи ишлар вазирлигига кўра, саккиз юк машинаси ва 30та автобус шаҳарга гуманитар ёрдам етказиш ва Запорожьедаги тинч аҳолини олиб чиқиш учун йўлга чиққан.