Кунлар исиши билан аёллар устидаги либосларини деярли ҳаммасини ечиб ташлашга бошлаяптилар. Кўчада ҳижоб кийган муслима аёлни кўрганлар унинг ортидан “Бунақа кийимда қандай қилиб юриб бўлади? Наҳотки иссиқлаб кетмаган бўлса?” дея ҳайрон бўлиб қоладилар. Бироқ шифокорлар уларнинг фикрига қўшилмайдилар ва айнан ёпиқ либос иссиқдан яхши ҳимоя қилади, дея таъкидламоқдалар.
Парҳезшунос шифокор Надежда Мельничук барча аёлларга муслималардан ибрат олишни тавсия қилади.
Жазирама иссиқда асло ечина кўрманг: Бирлашган Араб Амирлиги аҳолисидан ибрат олинг – либос иложи борича тананинг барча аъзоларини ёпиши керак, - дейди у. – Бундан ташқари, жазирама иссиқда албатта бошга бирор нарса кийиб олиш керак – кепка бўладими, панама ёки шляба ёки рўмол. Агар бошдан иссиқ ўтса, офтоб уриши мумкин.
Қуёшдан нафақат бошни, балки сочни ҳам тўсиш керак, негаки иссиқ ҳаво ва қуёш нури соч толалари учун хавфли саналади.
Юқори ҳарорат таъсири остида сочлар жадал равишда намликни йўқотади,сезиларли даражада қуруқшайди. Ультрабинафша нурлари сочнинг устки қобиғи – кутикулага шикаст етказади. Шикастланган кутикула тўла ҳолда ўзининг ҳимоя функциясини бажара олмай қолади, сочлар қуруқшаб, ўзининг эгилувчанлик хусусиятини йўқотади, соч учида синиқлар пайдо бўлади. Ультрабинафша нурлари таъсири остида сочларнинг бўёқ пигментлари парчаланади, шунинг учун сочнинг ранги ўчишга бошлайди, - дейдилар “Грин-Мама” компаниясининг косметолог экспертлари.
Шифокорлар табиий толалардан тайёрланган кенг либосларни танлашни тавсия қиладилар, бундай либослар терини зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилади, ҳар қандай шабоданинг баданни совутишига имконият беради. Тор либос аксинча, тананинг ортиқча исиб кетишига олиб келади.
давоми:
http://muslima.uz/index.php/uz/sayt-boshi/oilamda-ramazon/102-munosabat/2042-muslimalardan-ornak-oling