“Айрим амалдорлар маҳаллий шакар заводларини банкрот қилиш учун зўр бериб ҳаракат қилмоқда”
“Жорий йил 3 апрель куни президентимиз “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига 2020 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланган.
Йил охирига қадар Ўзбекистонга ҳеч қандай божхона божисиз ва акциз солиғисиз олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатида тайёр шакар ҳам киритилган. Аммо шакар хомашёси киритилмаган.