NetBlocks гуруҳи томонидан турли мамлакатлар иқтисодиётига интернет ёки алоҳида хизматларни блокировка қилиш орқали етказиладиган молиявий зарар миқдорини ҳисоблаш мумкин бўлган калкулятор яратилди, деб ёзади дарё.уз сайти.
Facebook ва YouTube блокировка қилиниши Ўзбекистон иқтисодиётига бир ойда 388,900,273,582 сўм ёки 46,784,995 доллар зарар кўрмоқда.
Солиштириш учун Навоий вилояти 2018 йил якунига келиб маҳаллий бюджетга тушумларнинг эркин қолдиғи қарийб 400 миллиард сўмга етган.
Яъни бу зарар Ўзбекистондаги энг бой вилоятнинг бир йиллик тушумига тенг келмоқда.
Ушбу рақамлар қанчалик асосли?