Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистонни дунёга очаётган, мамлакат ичкарисида кутилмаган иқтисодий ва қатор сиёсий ислоҳотларни амалга ошираётган ислоҳотчи президент сифатида намоён бўлмоқда.
Лекин айни пайтда Президент Мирзиёевнинг, хусусан, амалдорлар билан муомалада авторитарлик хусусиятларини намойиш этаётгани борасида ҳам хавотирлар билдирилмоқда.
Хўш, Мирзиёев Ўзбекистонни қандай бошқаргани яхши?
BBC O'zbekнинг Facebook LIVE жонли дастури ана шу мавзуга бағишланди.
Мубоҳасада ўзбекистонлик руҳшунос олим Маҳмуд Йўлдошев, АҚШдан сиёсий таҳлилчи Рафаэл Сатторов иштирок этдилар.
Дастур бошловчиси Рустам Қобил.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.