Предыдущая публикация
Гулларга бурканган гўзал маконда,
Саловат янграйди, янграйди такрор.
Шукрким, элимнинг боши омон-да,
Аллох,ни улуғлаб турамиз бисёр.
Кўз очиб, тонгда биз яна уйғондик,
Қуръонни ўқийлик, дилларга малх,ам.
Қувониб, интиқиб, ишга отландик,
Эзгу тилаклар х,ам биз билан х,амдам.
Илох, ишқи бордир, қалблар мастона,
Мех,р-мух,аббат-ла дунёга боқиб.
Х,авас-ла қарашсин бизга х,айрона,
Ортимиздан гўзал дуолар ўқиб.
Ассалом янги тонг, қуёш порласин,
Ўзбегим элига қутлуғ бир калом.
Қуёш яхшиларни нурга чорласин,
Мусулмон ах,лига салом-ассалом.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6