Дўстликни олдида севгилар ожиз.
Севгида хар куни уруш жанжал бор,
Аразлар бўларкан такрор ва такрор..
Дўстликда ҳеч қандай хушомадам йўқ,
Нафратланиб ҳатто урмаймизам дўқ.
Дўстликда соҳталик эмас ҳукумрон,
Ҳазил ҳузулларга бунда кўп имкон.
Севгида дил оғрир хиёнатларга,
Дўстликда меҳр бор ҳамма гапларга.
Дўстлар ҳам тонгача қуролар суҳбат,
Дардин бўлишишда ажойиб улфат.
Улар ҳам қизғонар бир бирин тинмай,
Ҳол аҳвол сўрайди ҳар кун эринмай.
Рашк деган тушунча уларгаям ёр,
Фақат ҳирс дегани ўртада бекор.
Дўстликда бўлмайди одам ажратиш,
Ёки алам қилса тинмай кесатиш,
Тунда ҳамроҳ бўлар бемалол сега,
Йўқ бўлса ўҳшаркан нимадур камга.
Соғиниб қоласан,
Дўстлик муҳаббатдан устунроқ ишон,
Севги учун аниқ жоним бермайман,
Керакмас кун келиб бош ҳам эгмайман,
Лекин дўстим учун бераман жоним,
Чунки берсам арзир дўстга шу борим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев