Предыдущая публикация
Севдим дедим, ёлвордим, кӯйдим,
Қадрсизлик ҳиссин ҳам туйдим,
Соғинчлардан бағримни ӯйдим,
Берарвосиз, БЕГОНА КӮНГИЛ.
Ишқ расмини чиздим оламга,
Арзим айтдим қирда лоламга,
Бош эгдилар тоғлар ноламга,
Бепарвосиз, БЕГОНА КӮНГИЛ.
Нетаман ишқ бӯлмаса қадри,
Кунда ортса ошиқнинг дарди,
Ғариб кӯнгил нимаям дерди,
Бепарвосиз, БЕГОНА КӮНГИЛ.
Нафратландим, куйдим, овундим
Илтижолар қилдим, оғриндим,
Бугун сизни ёмон соғиндим,
Бепарвосиз, БЕГОНА КӮНГИЛ.
Муслимангиз
23.09.23.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев