Предыдущая публикация
Севдим дедим, ёлвордим, кӯйдим,
Қадрсизлик ҳиссин ҳам туйдим,
Соғинчлардан бағримни ӯйдим,
Берарвосиз, БЕГОНА КӮНГИЛ.
Ишқ расмини чиздим оламга,
Арзим айтдим қирда лоламга,
Бош эгдилар тоғлар ноламга,
Бепарвосиз, БЕГОНА КӮНГИЛ.
Нетаман ишқ бӯлмаса қадри,
Кунда ортса ошиқнинг дарди,
Ғариб кӯнгил нимаям дерди,
Бепарвосиз, БЕГОНА КӮНГИЛ.
Нафратландим, куйдим, овундим
Илтижолар қилдим, оғриндим,
Бугун сизни ёмон соғиндим,
Бепарвосиз, БЕГОНА КӮНГИЛ.
Муслимангиз
23.09.23.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 9
Оилангиз бор ахир буза олмайман.
Кўнглимни хам тушининг уза олмайман,
Мени мафтун килгансиз бировни ёри,
Айтолмайман ўзгага бу дилим зори.
Чорасиздир севгим билиб яшайман,
Ноилож юрагим тилиб яшайман.
Девона қалбимга кулиб яшайман,
Мени мажнун қилгансиз бировни ёри.
Юзингизга термулиб туймайди кўзим,
Сабру бардош тилайман ўзимга-ўзим.
Совуқ ёстиқ тунлари силайди юзим,
Менга хаёл бўлгансиз бировни ёри.
Севмасам-да бордир қароғим.
Сиз томона юра олмайман,
Икки болам-икки оёғим...