Субханаллох . . . Бугун масжидда биродарим бир хикояни айтиб берди . . . Ўзининг укаси ҳақидаги ҳикоя.
Бу биродарим доим саҳобалар, уларнинг иймони, бизга қараганда улар қанчалик юқори мавқеда турганлиги хақида гапирар эди, шунда бир куни унинг укаси чидамади-да, норозилик оҳангида деди:
“Субҳаналлоҳ, саҳобалар, саҳобалар . . .
Ҳа албатта, аммо биз хам Аллоҳ учун ҳаракат қилмоқдамиз-ку, субханаллоҳ...!
Биз хам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз, биз хам . . .”
... У биродар укаси билан тортишмади, фақат туриб, чиқиб кетди. Бироз вақт ўтиб у укаси билан кўришганда, унда катта ўзгаришлар пайдо бўлганлигини сезди.
“Нима бўлди?” деган саволга жавобан у ҳикоясини бошлади:
“Ўша куни, сен билан саҳобалар ҳақида мунозара қилганимдан сўнг, кечаси туш кўрдим... Тушимда бир автобус кўрдим,
унинг ичида мен сахобалар билан бирга кетаётган эканман.
Биз билан Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам хам бор экан. Биз қандайдир тоғли худудда кетаётган эдик, мен атрофга қараб, автобуснинг ичи ва ундаги йўловчиларни томоша қилар эдим . . .
Улар хаммаси бирга эди . . .
Менга жуда яқин . . .
... Тўсатдан, автобус бир томонга энгашгандек бўлди ва биз аста- секин пастга, жарлик томонга силжий бошладик.
Унчалик тез эмас, ҳар холда ундан тушиб, тўхтатиб қолишга уриниб кўрса бўлар эди. Тош, ҳа тош топиб, ғилдирак остига қўйиш керак, деб ўйлаб, автобусдан ирғиб тушдим. Биронта тош излашга киришдим ва ниҳоят уни топиб, автобус томон югурдим...
Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари хам автобусдан тушиб, уни тўхтатиш учун ўз БОШларини (stop) ғилдирак остига қўйиб турганларини кўрдим... Улар ўз бошларини қўйиб туришар эди . . . ! ! !
... Мен уйғониб кетдим ва бирон сўз айтишга ожиз эдим. Аллоҳ менга уларнинг мавқеларини ва биз хеч қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамда унинг дини учун улар қилганчалик, хизмат қила олмаслигимизни кўрсатиб қўйди. Субханаллоҳ . . .”
... Ҳикояни тугатиб, турмуш ўртоғим юзини қўллари билан беркитиб олди . . .
... Мен ўйладимки, кўпинча биз, ўзимиз хам сезмаган холда амалларимиз ва ўзимиз билан МАМНУН бўлиб қоламиз...
Балки биз динимиз учун анча хизмат қилмоқдамиз ёки бошқаларга қараганда, хар холда бирон нарса қилмоқдамиз-ку, деб ўйлаймиз...
... Ўз-ўзидан мамнунлик ўзини алдаш билан бирга келади. Қанча хизмат қилмайлик барибир биз ўшандай тош излаб юрувчилардан бўламиз, вахоланки бу вақтда содиқлар ўзларининг жонларини фидо қилади . . .
Ҳақиқий содиқ деб, барибир, қанчалик хизмат қилмасин, хатто жонини фидо қилса хам, хеч нарса қилмадим деб ўйлайдиган шахсга айтилади ва у хақ бўлади . . . ! ! !
Муаллиф ва ўқиётганлардан Аллоҳ рози бўлсин ...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев