Севдираман, севмаса мени,
Хўп авайлаб-асрайман уни,
Келаси ой, пайшанба куни,
Опангни опқочиб кетаман.
Сингилчангни сийлагим келмас,
Ҳаражатни ўйлагим келмас,
Ота-онанг, қаршилик қилмас,
Опангни опқочиб кетаман.
Севги учун кураш, тўпалон,
Синовларга ғурурим қалқон,
Садоқатим бўлмасин армон,
Опангни опқочиб кетаман.
Туманзорда қиламиза тўй,
Табакага товуғингни сўй,
Жингалак соч, гўзал парирўй,
Опангни опқочиб кетаман.
Қорли тоғлар қорсиз қолганда,
Шоҳ саройда ёрсиз қолганда,
Маликани гадо олганда,
Опангни опқочиб кетаман.
Мени билсанг, Дониёр Мирзо, дер,
Пойимга тиз чўкар қирол шер,
Оғаларинг, нима деса, дер,
Опангни опқочиб кетаман.
13 декабр 2017 йил
Дониёр МИРЗО
СИЗГА РАҲМАТ!
Токсурида пишган узумга,
Бол ичига тушган узумга,
Ташаккурим айтайин кимга?
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
Ота уйнинг баракаси Сиз,
Она уйнинг баракаси Сиз,
Суянч тоғим, қўшқанотимсиз,
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
Оқ ювиб, оқ тараган бизни,
Кунимизга яраган бизни,
Кўнглимизга қараган бизни,
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
Борингизга минг бора шукур,
Борингизга минг бор ташаккур,
Кўнглимдаги тоғдайин ғурур,
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
Кафтингизга нур тўла чексиз,
Дуойингиз дур бўлар чексиз,
Файз, барака Сиз билан чексиз,
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
Чархипалак айланиб тинмас,
Кўхна дунё мансабга минмас,
Сизсиз олам меҳрга дунмас,
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
Бор бойлигим ҳам бахтим учун,
Уйу-жойим ҳам бахтим учун,
Шу ватаним, тож-тахтим учун,
Ғурурланмай мен нима учун?
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
Тоғимдирсиз, туманим маним,
Боғимдирсиз, чаманим маним,
Остонангиз Ватаним маним,
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
Ҳофиз бўлдим, хор бўлганим йўқ,
Бир кулбага зор бўлганим йўқ,
Ёмонларга ёр бўлганим йўқ,
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
Отаси йўқ меҳрни билмас,
Отасизда оқибат бўлмас,
Сизсиз Мирзо дунёга келмас,
Онажоним, Сизга минг раҳмат,
Отажоним, Сизга минг раҳмат.
11 декабр 2017 йил
Дониёр МИРЗО
БАЙБИЧА
бахшиёна
Жиламағин, кулиб жир,
Қувончларга тўлиб жир.
Ўтовда ул тувғандай,
Бий - байбича бўлиб жир.
Билакларинг болтадай,
Кистанг чакки холтадай,
Яктанг, янги пальтодай,
Бой -байбича бўлиб жир.
Отилиб минсанг айғирга,
Тов оралаб ийғирма,
Зиндону турма, кўрма,
Бий - байбича бўлиб жир.
Киприкларинг пиликдай,
Лалида мойли жилликдай,
Ўзинг, Қўнғирот элликдай,
Бой -байбича бўлиб жир.
Ул тувсанг отини Ёдгор қўй,
Тўйига қирқта туя сўй,
Байбича бўлиш бир обрўй,
Бий - байбича бўлиб жир.
Жети жил ўтар-кетара,
Азоблар тугаб-битара,
Мирзоям бўйга жетара,
Бий - байбича бўлиб жир.
12 декабр 2017 йил
Дониёр МИРЗО
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5