Юртимиз тинч, хонадонларимиз, дастурхонимиз файзу баракага лиммо-лим бўлсин! Соғлик-саломатлик, бахт-иқбол қалбларимизни зиёга тўлдириб турсин!
Ҳурмат билан, Дониёр МИРЗО, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби.
ЯНГИ ЙИЛ Дониёр МИРЗО
Янги йилда янги омад ёр бўлсин,
Фаришталар Сизга вафодор бўлсин.
Дастурхонга тўлиб, нозу-неъматлар,
Қорқиз ҳамда қорбоболар бор бўлсин.
Янги йилдай байрам сиғар кўнгилга,
Табрик айтсам ҳар бир опа-сингилга.
Оғирим ҳам ўхшаб кетар енгилга,
Уйда безак арчалар ҳам бор бўлсин.
Қалбингизда нелар бордир, билайин,
Сизга ҳар дам янги зафар тилайин.
Юрагимни Сизга совға қилайин...
Бўталоқлар ўсиб бир кун нор бўлсин.
Одам азиз бўлса тансиқ нондайин,
Тилимиз ҳам ширин бўлса “жон”дайин.
Мирзо Сизни қутлар айтинг қандайин,
Қўлимизда булбулзабон тор бўлсин.
Қарғаларга содиқ лайлакқор бўлсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7