Манимча бир томчи меҳр бўлса бас.
Нур бўлса қоронғу ҳаёлотига,
Манимча бошқаси унга керакмас !
Тиллога тўлдирманг бармоқларини
Бахтли бўлиш гумон бойликдан
буткул.
Манимча чоғ этиб димоғларини,
Тонглар ёстиғига қўйинг атиргул!
Севги исхорлари хуш ёқар,бироқ,
Оддий бир каломдан бошлари
осмон!
"Иссиқ кийиндингми, кўча
совуқроқ.
Сен менга саломат кераксан, ишон!"
Майли, қозонига гўшт тушмас ҳар кун,
Либос ўзгармасин бир йилда бир бор.
Елкангиз қизғанманг, суяниш учун,
Турмушнинг муштлари берганда озор.
Ишонинг, кўп нарса керакмас унга,
Унутманг, шишадан ясалган
кўнгил.
Баъзида бир кулиб қарашингизга,
Жонини бермаса, мана мен кафил.
Кўп нарса керакми аёл зотига?!
Манимча бир томчи меҳр бўлса бас.
Кимгадир керакман, дея яшасин,
Асранг қадрсизлик қийноқларидан
Муаллифидан Аллох рози булсин
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2