Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар». (Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.) Бухорий ва Муслим ривоятлари
2/2. Абу Зарр (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ менга: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб айтишингдир», дедилар».
Бошқа ривоятда айтилади: «Расулуллоҳдан: «Қайси калом афзал?» деб сўрашди. У зот: «Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», калимасидир», дедилар», дейилган. Имом Муслим ривоятлари
3/3. Самура ибн Жундубдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир:
«Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар». Уларнинг қайси биридан бошласанг, зарари йўқ», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари
9/9. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Расулуллоҳ: «Ким: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким “Субҳаналлоҳил алиййил азийм ва биҳамдиҳи” ни айтса жаннатда у киши учун бир хурмо дарахти экилади”, дедилар. (Имом Термизий
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2