Уммул мўминийн Жувайриядан (р.а.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз (р.а.): «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, - дедилар Расулуллоҳ. - Улар:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидада калиматиҳи». (Маъноси: Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман.) Имом Муслим ривоятлари
Бошқа бир ривоятда:
«Субҳаналлоҳи ъадада холқиҳи, субҳаналлоҳи ризо нафсиҳи, субҳаналлоҳи зината ъаршиҳи, субҳаналлоҳи мидада калиматиҳи», дейилган. (Маъноси: Халқининг ададича Аллоҳни поклайман, нафси рози бўлгунча Аллоҳни поклайман, аршнинг оғирлигича Аллоҳни поклайман, калималарининг узунлигича Аллоҳни поклайман.)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев