«Аллоҳ иймон эгаларига фазлу марҳамат соҳиби бўлган Зотдир». (Оли Имрон: 152)
Аллоҳнинг фазли кенг. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга лойиқ бўлганимиздан кўра кўпроқ марҳамат эгаси. Қачон бўлса ҳам Аллоҳдан бирор нима сўрасак, У зот бизга ортиғи билан беради. Бу Аллоҳ таолонинг бандалари учун раҳмати ва фазли ҳисобланади.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Одамларнинг Иброҳимга яқинроғи унинг йўлига эргашган зотлар, мана бу пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва иймон келтирган кишилардир. Аллоҳ мўминларнинг дўстидир». (Оли Имрон: 68)
Валий — «дўст», «ҳимоячи» деган маънони англатади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ўзини мўминларга Валий (дўст, ҳимоячи) деб айтаяпти
Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга келсак, уларни Парвардигор Ўз раҳмати-жаннатига дохил қилур. Бу очиқ бахтнинг ўзидир»!(Жосия: 30)
Аллоҳ — Ар-Раҳим, яъни раҳмли Зот. Аллоҳнинг раҳмлилиги мутлақ ўзгача поғонада. Аллоҳнинг раҳмати унинг улуғлиги билан мутаносиб.
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
«Бирор кимса Аллоҳнинг раҳматисиз жаннатга кира олмайди».
Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Мўмин ва мўминаларнинг олдиларида ва ўнг томонларида нурлари (яъни қилган яхши амаллари ва номаи аъмоллари йўлларини ёритиб) кетаётганини кўрадиган Кунни (эсланг)! (Ўша Кунда уларга дейилур): «Сизлар учун Бугунги хушхабар — остидан дарёлар оқиб турадиган, (сизлар) мангу қоладиган жаннатлардир. Бу улуғ бахтнинг ўзидир !»» (Ҳадид: 12)
Қиёмат кунида инсониятни зулмат қамраб олади ва биздан соч толасидан ингичка, устара тиғидан ўткир кўприкни кесиб ўтиш сўралади. Шунинг учун токи Аллоҳ томонидан бизга нур-ёруғлик берилмагунича бунинг имкони йўқ. Аллоҳнинг бизга берадиган нури, бу ҳаёти дунёдаги қалбларимизнинг нурига боғлиқ бўлади
. Қалбимиздаги нур моддий эмас балки маънавий саналади. Қиёмат кунида эса бу нур қалбдаги иймоннинг даражасига боғлиқ равишда моддий кўриниш олади. Баъзи одамларда бу нур шунчалик кўп бўладики, кўприкдан шамол каби ўтиб кетадилар. Баъзилар югурадилар. Баъзилар эса юрадилар. Баъзиларда бу нур гоҳ ёниб, гоҳ ўчганидан бир қадам ташлайдиларда нур қайтиб келгунича тўхтаб турадилар
Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Роббиларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат -ҳукмронлик йўқдир». (Наҳл: 99)
Сен Аллоҳга суянгин, шунда Аллоҳ ҳам сени шайтондан ҳимоя қилади.
Иблис — шайтон — ғоят моҳир. У биздан кўра кучлироқ. Биз Аллоҳнинг ёрдамисиз уни енголмаймиз. Аллоҳ эса бизга шайтонни енгишимиз учун кўплаб турдаги қуролларни ато этган. Мўмин киши Аллоҳ унга берган ана шу қуроллардан фойдаланади. Мисол учун ухлаш олдидан ва бошқа пайтларда ўқиладиган Оят ал-курсий, таъаввуз (“Аузубиллаҳ”), кундалик эрталабки ва кечки зикрлар, ҳожатхонага киришдан олдин ўқиладиган дуо ва шу кабиларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг мўмин ва мўминаларга жинлар ҳамда инсонлардан иборат бўлган шайтонларга қарши ҳимояланишлари учун берган қуролларидир.
«Аллоҳни ёдда тут, У сени ҳимоя қилади. Аллоҳни ёдда тут, шунда У зотни рўпарангда топасан».
Аллоҳ қилаётган ишларимиз ва амалларимизга қараб биз билан бирга бўлади ва бизга ёрдам беради.
«(Бу) Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. У қудрат ва ҳикмат эгасидир». (Луқмон: 9)
Шайх Анвар Авлакий (роҳимаҳуллоҳ)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев