Азиз биродарим! Сизга Қуръонни ёд олишнинг энг қулай йўлини тақдим қиламан.
Биринчидан: кўп вақт талаб қилмайди.
Иккинчидан: икки ярим йилда Қуръонни тўлиқ ёд олишингизга кафолат берилади иншаоллоҳ! Фақатгина бу услубга тўла ихлос билан ҳаракат қилсангиз кифоя!.
-Мадина Мунаввара Қуръонининг бир саҳифаси 15 сатрдан иборат,
-Шунда, бир жузъ 20 саҳифани ташкил қилади.
Жадвал қуйидагича:
―Бомдод намозидан энг ками 10,15 дақиқа аввал биринчи саҳифадан 3 сатрни ёд оласиз, сўнг ёд олган ўша 3 сатрни уйингизда бомдод намозини икки ракат суннатига зам сура қилиб ўқийсиз, сўнг масжидга чиқиб, яна ўша 3 сатрни икки ракат тахийятул-масжид намозига зам сура қиласиз, сўнгра яна худди шундай уни зухо - чошгоҳ намозига ҳам ўқийсиз.
―Сўнг, ёд олган ўша 3 сатрни бомдод билан пешин намози орасида энг ками беш марта такрор қиласиз!
―Энди, пешин бўлишидан 10,15 дақиқа аввал, янги 3 сатрни ёд ола бошлайсиз, сўнг бу янги 3 сатрни пешиннинг аввалги 4, ҳамда охирги 2 ракат суннатларига зам сура қиласиз, сўнгра пешин билан аср орасида энг ками 5 марта такрор қиласиз!
―Худди шу йўналишда қолган ҳар намозда шу ҳолатда давом этасиз токи, ҳуфтон намозида бир саҳифани тамомлаган бўласиз.
―Сўнг, ёд олган бу саҳифангизни тўлалигича ухлашдан олдин икки ракат ва витрга қўшиб ўқийсиз!
Ялқовлик қилмай ва қолдирмай ҳар кунлик жадвални давом эттирар экансиз - 20 кунда бир жузъни Аллоҳнинг изни ила тамомлайсиз. Сўнг, бир ойдан қолган 10 кун ичида ёдлаган шу жузъни Аллоҳ қодир қилганча такрор қиласиз!
―Сўнг, ҳар бир янги ойда янги бир жузъни бошлаб ёд олаверасиз. Ва энг асосийси такрорни ҳеч ҳам қолдирманг! Тунда таҳажжудларда ва бўш вақтларингизда қодир бўлганингизча ўқинг!
Энг аввало Аллоҳга яхши дуо ила бошланг!
Аллоҳ ҳаммамизни ўз каломини ёд олиб ва унга амал қилишни насиб қилсин!
Яхши тавсияни бошкаларга хам улашсангиз
Сиз хам ажирларга эга булинг
АМИИН.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев