~ ҚУРЪОНнинг қисқача фазилатлари
☘️____ Қуръоннинг фазилатини биласизми?
.... ~ "Фотиҳа"сураси шифодир.
.... ~ "Бақара" сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди...
.... ~ "Ихлос" сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг... Биз эса уни саноқли сонияларда ўқий оламиз...
.... ~ "Воқеа" сурасини ўқиган кишига фақирлик етмайди...
.... ~ "Мулк" сураси эса нажот берувчи ва сақловчидир...
_____Қуръон Қиёмат куни уни ўқиган кишини шафоат қилади.
Қуръонни ўрганайлик...
Бу жуда ҳам осон...
Чунки Аллоҳ таоло бунга қасам ичган:
.... ~ "Қасамки, Биз Қуръонни зикр учун (яъни, ёдлаш, тадаббур қилиш ва ундан ваъз~иршод олиш учун) осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!!"
....... ~ ......... ~ .....(Қомар сураси, 17-оят)
.... ~ Биз бандалар агар:..
____ "Биз ўша зикр қилувчимиз" деб, астойдил киришсак, Аллоҳ таоло тезда Қуръонни тилимизга енгил қилиб қўяди...
Аллоҳ таоло барчамизга Қуръонни тўғри ўқиб, унга амал қилишни муваффақ айласин..!
_____ Қуръон ТИЛОВАТ қилиш фазилатлари...
Аллоҳ таоло айтади:
.... ~ “(Эй Муҳаммад,) Сиз фақат ўзингизга ваҳий қилинган Парвардигорингиз Китоби~Қуръонни тиловат қилинг.!.
Унинг Сўзларини ўзгартирувчи йўқдир. Ҳаргиз Ундан ўзга бирон паноҳ топа олмайсиз”
............. ~ ............... ~ ......... ~ (Каҳф, 27).
_____ Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ўз Ҳабибини Қуръони каримни тиловат қилишга буюрмоқда....
.... ~ “Албатта, Аллоҳнинг китоби (Қуръон)ни тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотди (яъни, улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон, Аллоҳдан ажр-мукофот бўлиши)дан умидвордирлар...
.... ~ Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини тўлиқ қилиб беради ва ўз фазлу карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам беради... Албатта, У мағфиратли ва шукр қилувчи (озгина яхши амал учун ҳам кўп мукофот берувчи)дир”
.......... ~ .......... ~ ......... (Фотир, 29-30).
_____ Аллоҳ азза ва жалла Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай амр қилган:
.... ~ “Ва Қуръонни тартил билан тиловат қилинг..!”
.......... ~ ........... ~ .........(Муззаммил,4).
______ Қуръон аҳли бу дунёдан риҳлат қилсаларда ажрлари узилмайди...
Қуръон билан сайраган овозлари эсдан чиқмайди..
.... ~ Қуръон аҳли нақадар бахтли аҳл..!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4