Лекин дуо, оятлар ёзилган тумор тақиб юриш мумкинми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Дарҳақийқат, кичик ёшдаги гўдакларга мунчоқ тақиб қўйиш бидъат-хурофот ҳамда мусулмонларга мутлақо тўғри келмайдиган нарсадир. Аммо, ёш болаларнинг тили чиқмаганлиги ёки ёдлаш қобилияти йўқ бўлгани сабабли Қуръон оятларини ёдлай олмаса, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ишларига тақлид қилиб, оят ва дуоларни ёзиб, тақиб қўйиш мумкин.
Абдуллоҳ ибн Умар саҳобалар ичида энг тақволи ва суннатга энг эргашувчи шахс сифатида танилган зотдирлар. Болаларининг ўзлари Қуръон ёдлайдиган бўлгунча, шу оятларни ёзиб, тақиб қўйган эканлар. Ақлини таниб, оят ёдлай оладиган бўлганидан кейин бу иш мумкин эмас. Агар кўз тегишидан ёки яна бошқа нарсалардан чўчиса, ўзи оятларни ўқиб, ўзига дам солиб юриши керак.
Аввало, ҳамма нарса Аллоҳ таолодан эканлигини қалбига жойлаб, бунга қаттиқ эътиқод қилмоғи лозим. Ётаётганида ҳам, турганида ҳам, кўчага чиқаётганда ҳам Қуръон оятлари, хусусан, «Оятул Курсий», «Каафирун», «Ихлос», «Фалақ», «Наас», «Йаасийн» сураларини ўқиб, дам солиб юриши ҳадисларда тавсия этилган. Валлоҳу аълам
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3
Бидъат - куфрга олиб борувчи йўл. У Аллох ва Расули соллаллоху алайхи ва саллам кўрсатмаган нарсани динга кўшишдир. Бидъат гунохи кабиралардан ёмонрокдир. Шайтон гунохи кабирадан кўра бидъат килувчи билан кўпрок кувонади. Чунки гунох килувчи гунох килаётганини билиб туради ва унга вакти келиб, тавба килиши мумкин. Бидъат килувчи эса килаётган ишини диний амал, савобга эга бўламан деб ўйлайди ва тавба килиш у ёкда турсин, килаётган иши гунох эканини хам билмайди.
Бидъат суннат амалларининг йўколишига олиб келади, бидъатчиларга суннатни ва унга амал килувчиларни ёмон кўрсатиб кўяди. Бидъат инсонни Аллохдан узоклаштиради, Аллохнинг газаби ва азобига дучор килади ва калбларнинг бузилиб, корайишига олиб келади.