Предыдущая публикация
__Мен учун куюниб зор-зор бўлганим,
__Ҳаёт ташвишидан озор кўрганим,
__Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
__Уларнинг борлиги давлатим тахтим,
__Қувончим,шодлигим энг олий бахтим,
__Елкамда кўтариб ҳаж қилиш ахдим,
__Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
__Шай туриб туну-кун ҳизматин қилай,
__Юзларин силабон ғанимат билай,
__Солиҳ фарзанд бўлиб дуосин олай,
__Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
__Ҳаётим мазмуни ёлғизим улар,
__Хар нени ҳоҳласам кўзимдан билар,
__Бизнинг эркамиз деб бошларим силар,
__Отамни-Онамни асра Аллоҳим.
__Дуода сурагум РОББИМ паноҳим,
__Иккиси соғ бўлиб юрсин илоҳим,
__Уларнинг олдида кўпдир гуноҳим,
__Отамни-Онамни асра Аллоҳим...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев