2-қисм
Ўтганлар хаққига Куръон тиловат қилингач, улардан бири бу оила хақида анча нарсаларни гапириб берди.
Бу одам Раҳмон тоғанинг амакиваччаси бўлиб, тақдирнинг тақозоси билан океан ортида яшар экан.
Унинг айтишича, Раҳмон тоғанинг отаси Абдураҳим эшон - ўз даврининг комилларидан бири бўлиб, диний ва дунёвий илм соҳиби экан. Ўша одам биринчилардан бўлиб Шўро тузумига қарши курашган- яъни бизнинг онгимизга сингдириб ташланган босмачилардан бири, юрт озодлиги учун шаҳид бўлган эканлар.
Отаси ўлганида Абдураҳмон ўн олтига чиқмаган, мадраса кўрган, ўқимишли йигитча бўлган.
Бир куни уларнинг қўрғонини харбийлар қуршаб олибди. У отасининг босмачи эмас, халқ озодлигини истовчи ақлли, жасур инсонлигини айтиб балога қолади.Махсус хизмат вакиллари керакли коғозларга қўл қўйдира олишмагач, «ЭШОНВАЧЧАНИ ЭШАКВАЧЧАГА айлангунча ур»деб, роса дўппослашлашган.. -Демак ўша воқеадан сўнг, ўқимишли Абдураҳмон, Раҳмон телбага айланган эканда?!
Қишлоқ аҳлининг юзи ерга қаради.
Ҳар сафар қишлоқка борсам унинг уйи олдидан ўтаётиб, болалигимиздаги овозларим қулоғимга чалиниб уялиб кетаман. Битта нонни еб, бирини қўйнига тиқиб онаси хузурига шошиб кетаётган Раҳмон тоғани лўккиллатганларимиз, унинг ялинишлари юрак-бағримни ўртайди.
Дадам бир куни чуқур хўрсинганча тоға ҳақида гап очиб қолди :
-Кизим , Раҳмон тоға аслида кимларнинг зурёди эканлигини ҳеч качон унутмаган .
-Йўғ-ей, нималар деяпсиз? Унинг эс-хуши айниганди-ку!
-Инсоннинг ақлу-хуши айниши мумкин, аммо томиридаги қон айнимайди. Раҳмон тоға эллик саккиз йил давомида фарзандлик бурчини бажарган. Яъни онаси қазо этгунга қадар куннинг бир вақтида қаерда бўлса ҳам битта нонни ўзи еса, бирини олиб уйгп шошган. Ақлли, эсли- хушли одамлар орасида шунақалари бор-ки, данғиллама уй -жой, қўша-қўша молу-давлат топади-ю, битта юз долларликни жамолини ўз волидасининг дийдоридан устун қўяди. Ўлганидан кейин, эл назарига боқиб семиртирилган хукизу-қўйлар сўйиб маъракалар қилади-ю, тириклигида Раҳмон тоғачалик оёғини уқалаб қўймайди.... «Телбамиш», бундай инсонларни Аллох назарига тушган,унинг марҳаматига етишганлар дейишади, қизим…Раҳмон Тоғанинг рухи поклари шод бўлсин!Раҳмон телба!
Раҳмон телба!
-Деганларнинг ўзи ТЕЛБА!
Бу дунёнинг жинниси кўп,
Бу дунёнинг иши турфа…
Хов анави ичган мастни-
Жинни дегин, у нокасни
Жахолатга ботган касни,
Иймонини сотган пастни-
Телба дегин!
Шайтон билан ҳамтовоқ бор,
Шайтон билан ҳамтомоқ бор,
Юрагимда бир титроқ бор...
Раҳмон тога!
Раҳмон тоға ,
Раҳмон тоға!
Юраги кенг-осмон тоға!
Биз хам “тентак” бандалармиз
Аллохимдан сўраб беринг ,
Тирикларга иймон тоға!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1