Бир кун ундай, бир кун бундай,
Умр ўтар, ана шундай.
Бир кун тетик, бир кун хорғин,
Инсон умри, гўё шамдай !
Бир кун, ўтмиш эшик қоқар,
Бир кун ёшлик олис боқар.
Бир кун кўнгил, баргдек сўлғин,
Бир кун шу барг, олов ёқар !
Тақдир айтиб ўз байтини,
Ёзиб кетар тўрт бандини.
Гоҳо тошиб, гоҳо тиниб,
Уқтиради хикматини !
Бир кун шиддат, бош кўтарар,
Бир кун мадор, хорғин боқар.
Умр эса кулиб, кулиб,
Ўтаверар, ўтаверар !
Бир кун юрак кўз ёш тўкар,
Бир кун лаблар хандон отар.
Бир кун баҳор, бир кун ҳазон,
Қалбда мавсум, қат-қат ётар !
Кексалик ҳам, бош кўтарар,
Бир йўталиб, қараб қўяр.
Истаймизми ёки йўқми,
Сўрамасдан, келаверар !
Минг кун бўлсин, ёки минг тун,
Умр ўтар гўё, бир кун.
Эртамизни билмай ҳамон,
Кетаяпмиз, шошиб бугун !
Бир кун ундай, бир кун бундай,
Умр ўтар ана шундай !!!
Гул Баҳор
Исроилова.
Бекобод.12.03.2024.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 40