Предыдущая публикация
Бахром Абдулмаликов ижросида
Сахродаги Мажнун мисол
Зиндондаги тутқун мисол
Далли мисол дарди висол
Асирингмано қилдинг не бало.
Жоду қилиб олдингми ё,
Кўринмас қулф солдингми ё.
Ё сехр этдинг, жодуми ё,
Асирингмано қилдинг не бало.
Дилга кириб айлаб жафо,
Дардимга бермадинг даво.
Севдирдинг айлагин вафо,
Асирингмано қилдинг не бало.
Телбанамо Бахром бугун,
Юрагига тўлди тугун.
Кел ошиғинг кўнгли учун,
Асирнгмано қилдинг не бало.
Ё хурмисан, ёки малак,
Ахтараман етти фалак.
Соғингандан халак юрак,
Асирингмано қилдинг не бало.
Икки кўзи қароғинга
Икки қоши хилолинга
Қирмизи ол дудоғинга
Асирингмано қилдинг не бало
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев