Байрамингиз муборак булсин калби даре,юзлари ойларим...!!!
Аёл!.. Аллақанча азиз авлиёларни, алп-азаматларни “алла”лаган аёлмасми, ахир?! Аллоҳнинг арши аълосидан амр: “Аёлларингизни авайланг!” Аҳли аёлимизни асрасак – аъмолимиз аъло! Аслида, азалдан ардоқлаганмиз...
Акалар, амакилар! Аёллар айёми арафасидамиз! Авваламбор, арзирли айтмишларим: Айём арафасида аёлингиздан айб ахтарманг, аразлашади. Айниқса, ахлоқингиз айнимасин. Асосан, адолатни англаб, азмингизни андишага ажратинг. Аёллар айёми алоҳида аҳамиятли!..
Айтайми, аёллар айёмида – атторсиз! Атир, атирсовун, ажабтовур атлас-адрас, анвойи атиргулларни аҳли аёлингизга атагайсиз! Аёлингиздан ажойиб анбарлар атри анқисин. Айёмда атайин аёлингиз атрофида айланинг, алёрлар айтинг, андуҳлардан, аламлардан аритинг!..
Аҳдингиздан адашманг, ахир аёллар – азиз! Алалхусус, аёлларга асирмиз. Аниқ аминмаки, анчагина адолатдан, амаллардан аёлнинг амри афзал!
Азизим, аёлингиздан айрилманг. Аларни астойдил асраб-авайланг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев