Меҳримнинг зилоли, ҳисларим сойи.
Яратган ишқингни солган юракка,
Кўнглимнинг ҳаммадан чиройли жойи.
Сўзлари қумрилар нолишимсан сен,
Энг гўзал қўшиғим, ҳонишимсан сен.
Умрим ёмонларин раддибалоси,
Абадий яшашга ҳоҳишимсан сен!
Сен йўқ Жаннатлардан қайтурман, ишон!
Сенсиз ибодат йўқ пайтдурман, ишон!
Сенга мухаббатли қилган Аллоҳга,
Тинмай саловатлар айтурман, ишон!
Кимлар суйгандирлар чиройли кулсанг,
Кимлар шод юрурлар ишқида бўлсанг,
Мен сенинг боринга бахшида бўлдим,
Мен сенинг бахтингдан бахт топдим билсанг!
Сен мени демасанг, менга йўқ ситам,
Дунё ёлғон дунё, доим бири кам.
Сенла бир ҳавони ютмоғим роҳат,
Сенинг борлигингни етарли билсам!
Майли ёнаверай ишқда бир ўзим,
Ҳажрингда сўлисин юзим - қирмизим,
Аммо шу ҳудудсиз маконларида,
Сенла сайёрамиз бирку, азизим!
СЕНЛА САЙЁРАМИЗ БИРКУ, ЁЛҒИЗИМ...
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 61