Предыдущая публикация
Тан олинг,бизларни унутмоқ мушкул,
Бизни эсламаслик...
Иложи борми?!
Топмайсиз бир умр ахтарсангиз ҳам,
Чиндан ишқингизда ҳаста,беморни...
Неча "фаришталар" қанотин қоқиб,
Ҳақдан тилансалар висолингизни.
Неча лабдан қолган бўсадан кечиб,
Сиз нодон соғиниб яшайсиз бизни.
Куймайсиз қучоқлар "оловларида",
Суйдим деб айтади ёлғонларингиз,
Биқирлаб қайнамас қанча ўт ёқманг,
Сувсиз қуриб қолган қумғонларингиз.
Ўзингиз айибдор...
Ўзгинангиздан,
Қайга беркитасиз шунча нафратни,
Ўтиб тураверсам кўзгинангиздан,
Унутиб бўларми чин мухаббатни?!
Ҳамон уйғонасиз исмимни айтиб,
Ҳамон армонларга овунчоқсизда.
Ҳайдаб...
Эшикни қулфлаб...
Кирсангиз,
Мен кулиб тураман ҳотирангизда..
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6