""""""""""""
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин пешона тери билан ўлади», дедилар».
Термизий , Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.
""""""""""""
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминнинг жони (тер) томчиси ила чиқади. Эшакни ўлимига ўхшаш ўлимни ёқтирмайман», дедилар.
«Эшакнинг ўлими нима?» дейилди.
«Тўсатдан ўлиш», дедилар.
Термизий ривоят килган .
"""""""""""""
Абу Довуднинг ривоятида:
«Тўсатдан ўлиш, ғазабла олишдир», дейилган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида ўлса, Аллоҳ уни, албатта, қабр фитнасидан сақлайди», дедилар».
""""""""""""""
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар», дедилар».
Икковини Термизий ривоят қилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев