«Кимда уч хислат бўлса, Аллоҳ қиёматда унинг савол жавобини осонлаштиради ва уни Ўз раҳмати билан жаннатга киритади....
1. Сени маҳрум қилганга сен илтифот кўрсатасан.
2. Сен билан қариндошлик риштасини ўзганларга силаи раҳм қиласан.
3. Сенга зулм қилганларни кечирасан»
Баззор ва Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло жазосини бу дунёда тезлатиб ва охиратга ҳам олиб қўядиган гуноҳларнинг энг лойиғи – қариндошлик алоқасини узиш ва боғийликдир»
Бухорий (Ал-адаб ал-муфрад)
(Абу Бакр (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким қариндошлик алоқаларини узган бўлса ёки гуноҳ ишни қилишга қасам ичган бўлса, бу ишларинин балосини шу дунёда кўрмасдан ўлмайди»
Байҳақий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»
Табароний ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди..»
Ҳоким ва Баззор ривояти
(Али (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Тўрт нарса жаннат конларидандир:
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи
Имом Хатиб ривояти
(Али (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... Махфий ҳолатда берилган садақа Оллоҳнинг ғазабини қайтаради»
Имом Термизий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мол-дунёингизни закот бериш билан сақлаб қолинглар! Беморларингизга садақа бериб даво истанглар!...»
Абу Довуд ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Учта нарса устида қасам ичиб айтаман:
1.Садақа берган одамнинг моли камайиб қолган эмас.
2.Зулмга сабр қилган кишининг обрўсини Оллоҳ зиёда қилади.
3.Бошқалардан сўраган одамга Оллоҳ камбағаллик эшигини очиб қўяди»
Имом Термизий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Садақа 70 та ёмонликнинг эшигини ёпади»
Табароний ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... садақага муҳтож қариндошлари бўла туриб, бегонага қилинган садақани Оллоҳ қабул қилмайди»
Табароний ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо»
Муслим ривояти
(Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тиламчиликда қанчалик ёмонлик борлигини билганингизда эди, бирор киши биров олдига бориб, ҳеч нарса сўрамаган бўларди»
Насоий ривояти
(Оиз ибн Амр (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«...Худди сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз ибн Жабал (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев