-------
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، وأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ
Маъноси: «Аллоҳим! Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
Бухорий ривояти.
#Дуолар
КАСАЛЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”.
Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган.
“Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азийм” ни ўқиш асаб касалликларида ва бошқа турли хасталикларда яхши фойда беради.
Фотиҳа, Оятал Курси, ва “Қул...” билан бошланувчи тўрт сура (“Чорқул” – Кофирун, Ихлос, Нос ва Фалақ суралари) 7 мартадан ўқилиб, беморга дам солинса, ҳар турли оғриқлар, сеҳр, суқ-назарларга шифо бўлади, ҳайвон чаққанда ва тишлаганда кор қилади.
“Аъузу би калиматиллоҳит томмати мин шарри кулли шайтонин ва ҳомматин ва мин шарри кулли айнин ломматин” дуосини ҳар кун эрталаб ва кечқурун 3 марта ўқиб ўзига ёки яқинидагиларга дам солса, кўз тегишидан ёки шайтонлар ва ҳайвонлар зараридан ҳимоя бўлади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ёмғир сувини йиғиб, унга Фотиҳа, Аятал Курси, Ихлос ва Қул аъузу суралари етмиш мартадан ўқилади. Бу сувдан етти кун ҳар тонг узлуксиз ичган кишининг касалликлари, оғриқлари йўқолади”.
Йўқолган ва ўғирланган нарсани топиш учун ҳар кун “Йа жамиъаннаси ли явмин ла ройба фийҳи инналлоҳа ла йухлифул мийъад ижмаъ байни ва байна ... ” дуосини 25 марта ўқиш керак (Уч нуқта ўрнида йўқолган нарсанинг номи айтилади).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев