------
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Кишининг Исломга яхши амал қилишининг белгиларидан бири, ўзига тегишли бўлмаган (ҳамма нарсадан) воз кечишидадир”.
Аҳмад (1/201), Термизий (2317) ва Ибн Можа (3976) ривоят қилган.
Ҳофиз Ибн Абдулбарр, Ҳофиз Ибн Ҳожар ва Ҳофиз Ҳайсамийлар барча ҳадис ровийларини ишончли, деганлар.
Имом Нававий ҳадисни ҳасан деб атаган, шайх Аҳмад Шокир, Шайх Албоний, Шайх Абдулқодир Арноут ва Шуайб Арноут уни мустаҳкамловчи далиллар туфайли унинг саҳиҳлигини тасдиқлаганлар. Қаранг: “Мажмаъу-з-завоид” (8/18), “Фотҳул-бори” (11/309), “Ҳидояту-р-рува” (4/383), “Саҳиҳ ат-Тарғиб” (2881), “Таҳқий шарҳ ас-сунна” (14/330), “Таҳқий жомиъул-улум” (1/287).
Ҳофиз Ибн Ражаб ҳадиснинг маьноси ҳақида айтадилар “Бу ҳадиснинг маъноси шундаки, энг яхши Ислом ўзига тегишли бўлмаган барча амал ва сўзларни тарк этган киши учундир”. Қаранг: “Жомиул-ъулуми вал-ҳикам” (175).
Шайхул-Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Инсон энг аввало ўзи ҳақида ўйлаши, билим талаб қилиши, амал қилиши керак. У ўзига тегишли бўлмаган нарсадан юз ўгириши керак. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсоннинг гўзал исломнинг кўринишларидан бири ўзига тегишли бўлмаган нарсадан воз кечишидир”, дедилар. (Термизий, 2317; Ибн Можа, 3976).
Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир одамга насиҳат қилиб, унга дедилар:
“Сени қизиқтирмайдиган нарсага аргашмагин; душманингдан қоч; Ростгўйлардан ўзгани яқин дўст қилишдан сақланинг. Ростгўйлар эса фақат Аллоҳдан қўрқадиганлардир. Гуноҳкорга дўст бўлмагин, токи ундан ёмонликларини ўрганасан, унга сирларингни айтмагин ва ишингда фақат Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳатлагин”. Қаранг: Имом Молик “Муватта” (1784).
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Аллоҳ Таоло бандасига яхшиликни хоҳламаслигининг аломатларидан бири бандага ўзига тегишли бўлмаган ишларни қилишга мажбурлашидир”. Қаранг: Ибн ал-Мулякқиннинг “ал-Муъин” (197-бет).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу таьлимотлари, умматни тарбия қилишни энг юксак кўринишларидан биридир. Агар киши ўзига тегишлик бўлмаган ишларни тарк этса, у ўзини ҳам, Динини ҳам, оиласини ҳам фитнадан сақлаган бўлади. Шунинг учун ҳар қандай соғлом ақл соҳиби бўлган мўмин мусулмон ыеч қачон ўзига тегишлик бўлмаган ишга аралашммйди. Агар Исломинг гўзал бўдишини ҳоҳласанг, ўзинга, дининга ва оиоанга тегишлик бўлмаган бирорта ишга аралашма, қизиқма, муҳокама қилма, бош қотирма, киришма, баҳс қилма ўша нарса устида. Санга, Дининга, ёки оиланга алоқаси йўқми, ўша ишни тарк эт. Мана шу Исломга энг гўзал ҳолла амал қилишнинг энг гўзал кўринишларидан биридир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев