Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч бир чарчоқ, касаллик, ғам-ғусса, қайғу ёки бирор бир мушкуллик ва ҳаттоки зирапча киришидек мусулмонга бирор зиён этиши йўқ-ки, шу туфайли Аллоҳ унинг баъзи гуноҳларини ювиб юборади”, дедилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларнинг мусибат ва синовларга дуч келишларини таърифлар эканлар уларнинг сабр қилишларини айтадилар. Аксинча, ёмон инсонлар, фосиқлар бу балоларга сабр эта олишмайди ва синишади. Бу ҳақда қуйидаги ҳадиси шарифда шундай дейилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин одам янги экилган ниҳол дарахтига ўхшайди, қайси тарафдан шамол эсса, у ана шу тарафга оғади ва шамол тўхтаган пайтда яна тик туриб олади. Худди шундай, мусулмон одам ҳам ҳар хил бало ва қийинчиликларга дучор бўлади (лекин у, Аллоҳ унинг қийинчиликларини кўтаргунича, сабр қилади). Ва ёмон фосиқ одам эса қарағай дарахтига ўхшаб қаттиқ ва тикка бўлиб тураверади, Аллоҳ уни ўзи хоҳлаган пайтда узиб (синдириб) ташлагунича”, дедилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар Аллоҳ бирор бир бандага яхшиликни раво кўрса, у одамга ҳар хил синовларни юборади”.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1