11 - 12 - 13 - ҚИСМ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Жуда ақлли қиз экан. Кўпам гапиргани йўқ.
-Холанг мақтади, оиласи бироз ночорроқ бўлса ҳам, қизни ақлли ҳушли деди.
-Энди гап қизда қолди.
-Гап бизда қолган ўғлим, қизни онаси холангни хурматидан йўқ деёлмайди.
-Ойи агар қизни кўнглида у бу ким бўлса...
-Йўқ унақа қиз эмас у.
-Унда майли ойи, мен ишга кетдим.
-Илоҳим топганинг олтин бўлсин, эл-юрт корига яраб юргин болам.
-Амин.
✨✨✨
Интирозни туғилган кунга бормаганига Жасминни эси ҳам кетмади. Бир чимирилиб саломлашдию, шу билан бу мавзуга қайтилмади. Дунёда тўхтаб турмайдиган нарса бу вақтидир. Ҳа унинг изми бизнинг қўлимизда эмас. Лицейни яхши баҳолар билан якунлаган Интизор олий таълим кўйида ҳар куни китоб қучиб ухлаб қоларди. Воҳид ака эса қизини зориқмаслиги учун тунда ҳам ишлай бошлаганди.
-Дадажон жуда озиб кетяпсиз, эмди курсга бормасам ҳам бўлади.
-Иее қизим бу нима деган гап? Мен тирик эканман асло камчилигинг бўлмайди.
-Дада жуда қийналиб кетяпсиз.
Интизор дадасини қучиб олди.
-Ўзимни ақлли қизим, сен ҳеч нарсани ўйламай ўқи. Албатта олийгоҳ талабаси бўлишинг керак. Мен амакиларингга катта гапириб қўйдим.
-Ишончизни оқлайман дадажон.
Онасини туғилган кунида йиғилишганда акалари Воҳидни койишганди.
-Битта қизни ўқитаман деб ўз туғилган жойингни ташлаб кетдинг-э, қойил сенга ука.
Ораларидан доим жим ўтирадиган Ҳолмат бу гал жин турмай гапирганди. Уни ортидан эса Самад гап бошлади
-Менам сенга қойил қолмадим. Хотининг ўғилларни қаторлаштириб туққандаям бошқа гап эди. Эрта индин биров олиб кетадиган қиз учун шунча ҳаракат.
Акаларини сўзи Воҳидга оғир ботди. Гапирай деса жигарлари.
-Қизим ҳали катта дўхтир бўлсин, фахрланиб юраман.
-Ука қиз болани бунча ўқитиш керак эмас . Аёл кишини бурчи оилани эплаш. Фарзандларни тарбиялаш.
- Ёлғизгина қизим ўғилни ҳам ўрнини босади. Бу ҳақида бошқа гаплашмайлик. Хафалашиб қолмайлик.
-Эе сени қараю, жонимиз ачиганидан гапирамиз сенга. Бўлмаса зарил кептими?
Шу бўлдию акаларни қовоғи солинди. Фақатгина Воҳидни укаси Толиб акасини тушунарди. Тўғрироғи тушунишга ҳаракат қиларди.
✨✨✨
Узоқ кутилган кун август етиб келди. Абитуриентлар ҳаяжонда, кимлар учундир ҳал қилувчи кун эди бугун.
-Интизор, сен яхши биласанку агар бирга тушиб қолсак ёрдам илтимос сендан. Имтиҳондан йиқилсам дадам эрга берворади.
Бирор марта Интизор билан тузук гаплашмаган Солиҳа имтиҳон куни яқинлардек унга ялина кетди.
-Майли вақт қолса албатта.
Афсуски улар бирга киришмади. Интизор жавобларидан кўнгли тўлмади. Ич ичидан қўрқув зоҳир эди унда.
-Эй Аллоҳим дадамни ишончларини оқлашим керак.
Имтиҳонга киришдан олдин ҳам, киргач ҳам тилидан истиғфорни қўймади. Тинимсиз айтиб турди.
Имтиҳон тугагач қийин кунлар бошланди. Энг ёмони кутиш эди.
12-қисм
-Қизим ўйланаверма, шунча ўқиганларинг ёрдамида кирганингга ишонаман.
Муборак опа қизини сочини силади.
-Ойи ҳаяжонда адашдимми деб ўйлайманда.
-Йўқ ҳаммаси яхши бўлади.
-Ойи контрактга кирмасам бўлди.
-Контракт бўлса нима бўпти?
-Бизда имкон йўқку.
-Бошимизда даданг бор экан, ҳеч нарсани ўйлама.
Воҳид акани қилган ҳаракати, Муборак опани дуолари бесамар кетмади.
-Ойииииии.
Имтизор телефонига келган хабарда қичқириб юборди.
-Дадаааааа.
Эр-хотин ишларини ҳам ташлаб Интизор томон чопишди. У эса улар томон.
-Нима бўлди қизим?
-Ойи... Дада... Мен...
Интизор гапиролмай йиғлаб юборди. Қўлидаги телефонни дадасига тутқазди.
Уччовлари қучоқлашиб йиғлашди. Сиз адашмадингиз, Интизорни шунча вақт тайёрлангани буджет асосида ўқишга киришига сабаб бўлганди.
-Мен қишлоққа бориб ош бераман.
-Дадаси энди пулни тежаш керак.
-Йўқ хотин, мени қизим Тиббиёт институтига кирганини нишонламасам бўлмайди.
Воҳид ака ичига сиғмай кетарди.
-Она қизим ўзимни, билардим мен, ҳа билардим. Юзимни ёруғ қилишингни билардим.
✨✨✨
Улуғбек тўй ўтиб Нодирага кўнгли илий бошлади.
-Қайтишда нима олиб келай?
Оёқ кийимини тўғирлаб эрига кийиш учун тахлаб қўйган хотинига Улуғбек савол берди.
-Ўзингиз келинг бўлди.
Нодира шу гапни айтгунча ҳам уялиб кетди.
-Дарров шолғом бўласан-а?
-Эеэ борингеэ.
Улуғбек хотини юзидан ўпиб қўйганига, у уялганча кириб кетди.
-Жиннивой.
Улуғбек кайфияти шодон ишга жўнади. Ишда ҳам даромад зўр, бирорта буюртмачи нолимагани учун янада одам келиши кўпайиб кетди. Эндиликда бу ерни ҳам катталаштириш режага киритилди.
-Улуғ бошқа ердан жой оламизми, нима дейсан?
-Ҳозирча бўлади шу ер. Лекин қўшни дўконини сотса уни олсак зап иш бўларди.
-Мен бир икки гап ташаб кўрдим
-Хўш?
-Сотиш нияти йўғуу, лекин иши шунақа ортга кетаверса йиғиштираркан.
-Унда олиш пайида бўламиз.
Улуғбекни дўсти Беҳруз доим унга ёрдамчи эди.
-Мен яна гапни айлантириб шу мавзуга олиб бораман. Кўряпсан ҳеч ким бу ерга мато излаб келмайди. Ҳамма бозорга ўтган. Улгуржи савдо бўлсаям жуда қиммат сотадилар. Бунақада касодга учрашлари табииий.
-Майли дўстим,бир гап бўлар, кечаги иномаркани кўрайликчи, кечаси билан интернетдан уни тузилишини , функцияларини ўқиб чиқдим.
-Унда ишга киришдик
✨✨✨
Бугун ўқишнинг илк куни. Интизор Жасмин билан қайта курсдош бўламан деб ўйламаганди.
-Иее Интизор сенам кирдингми?
Жасминни беписанд овози янгради.
-Ҳа кирдим.
-Контрактми?
-Йўқ.
-Суперконтрактми?
-Тополмадинг, буджетгаман.
-Омадни қара,яхшиям кирибсан, йўқса контрактни тўлолмай йиқилармидинг.
Жасминни сўзлаш оҳангги Интизорни ғазабини қўзғасада индамади.
13-қисм
-Нега жимсан?
-Сендан илтимос, фақат клинкани бошқар, аммо докторлик қилма.
Гап нишонга бориб текканди. Жасмин гапиришга оғиз жуфтлади, лекин унгача Интизор кўздан ғойиб бўлганди. Дарслар Интизорни бошқа оламга олиб кириб қўйганди гўё. Бор имкониятини ишга солиб ҳар бир домлани сўзларини ёд олишга, ва дафтарига қайд қилишга уринарди. Жасмин билан ортиқ гап талашишга вақт сарфламади ҳам.
Бугун дарсдан сўнг китоб дўконига бориши керак. Йўлда кетяптиям, қулоқчинда домлани марузасини эшитиб борарди.
-Яхши қиз... Ҳой ...
Интизор ортидан чақирган йигитни эшитмасди ҳам.
-Тўхтанг.
-Нима?
Интизор туртган йигитга ажабланиб қаради. Бу орқа партада ўтирувчи курсдоши Акмал эди.
-Менам сиз олмоқчи бўлган китобдан излаб юрибман.
-Нима?
-Эеэ худо қулоғиздагини олинг, ҳаммани ўзизга қаратяпсиз.
Шундагина Интизор тушуниб етди баланд гапирганини.
-Бирга борсам майлими?
-Ҳм,юринг.
Интизор ҳушламасада ноилож рози бўлди.
-Ўшанда тортизни туртворганим учун бир қошиқ қонимдан кечинг
-А?
-Б.
-Ғалатимисиз?
-Йўқ одатийман.
-Ҳазиллашманг.
Интизор жиддий гапирди.
-Эсизда бўлса беш ойлар олдин сиз билан тўқнашганмиз, торт тегиб кийимларизни дабдаласи чиққанди.
-Эеэ ҳа эсладим, сиз ўша довдирми?
-Нима?
-Ҳа нима? Шунчалигам тез юрасизми? Яхшиям ўзимни учирвормадиз.
-Бу даражага бормасдим. Тўғриси курсга кеч қолаётгандим. Билсангиз мен уч йил йиқилиб тўртинчи йил зўрға суперконтрактга илинганларданман.
-Муҳими кирибсизку.
-Шунақа деб далда бериб юрибман ўзимга. Қани киринг сиздан бўлсин.
Акмал китоб дўкони эшигини Интизорга очиб берди.
Улар домла айтган китоблар, ва қўлланмаларни излаб топиб касса олдига боришди. аслида кутубхонадаям бор бўлиб, домла ҳар бирингизда бўлсин деб тайинлаганди.
-Мен ўзим.
Интизор сумкасини очганда Акмал қатъий рад этди.
-Нега сиз? Ўзимдаям пул бор.
-Хафа қиляпсиз. Ўша кунги айбимни кечиришиз учун бу.
-Мен унутгандим ҳатто.
-Унда курсдошлик хурмати.
Интизор барибир пулни тўлай олмади. Акмал чаққонлик қилди. Китоб дўконидан чиқишганда йигит қизга савол берди.
-Қайси томонга кетасиз? Кузатиб қўяй.
-Автобус ўтади, уйимни тагига тушириб кетади. Сиз ўйламанг буни.
Акмални ҳам чекингиси келмади. Интизорни кузатиб қўйди. Шу кундан бошлаб улар орасида дўстлик аталмиш туйғу бош кўтарганди.
-Нега исминг Интизор?
-Мени ўн бир йил кутишган.
-Ростдан арзигулик қизсанда.
-Акмал дарсга тайёр эмассиз, домла гапирса тиржайиб ўтирасиз.
-Нима қилай, йиғлайми?
-Сал жиддийроқ бўлинг.
-Ишонмассан, аммо қўлимдан келмайди.
Гуруҳни энг акциячи йигити ҳам Акмал эди. Дарс вақти хонадаги скелетни Интизорга йигитинг дерди.
-Интизор қара йигитинг хафа, севгилим салом бермади деб.
-Вой бечора, тилини тушунганизни қарангаааа.
-Сен билмайсан-дааа, мен жуда кўп ишларга қодирман. Насиб ўликларни тирилтирувчи доктор бўламан.
-Илоҳим тезкариси бўлмасангиз бас. Ортиздан курсдошим эди деб айтолмасдан юрмайлик.
-Дарров чақишга шай турасан а?
-Рост гапни айтиб ҳам мен айбдорми?
-Ундан кўра кеэе сени севгилинг билан расмга олай.
Интизор қўлидаги ручкани Акмалга отади. У отган буюмлар бирор марта адашмаган.
-Ёмонам нишонни ола биласан эеэ, сендан қўрқиш керак.
Давоми бор...
#КЎКСИМДАГИАЛАНГА
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев