Оёқ қўйиш тугул, хатто нафас олишга ҳам қийналади киши. Шундай шароитга мослашганча, деразадан атрофни томоша қилиб кетаётгандим. Бир пайт ўзи тор бўлиб турган жойга чиройликкина қиз келиб суқулди. Рости, асабларим баттар таранглашди. У қиз эса бамайлихотир телефонини ўйнаб кетар, ҳеч нарсага парво қилмасди.
Тасодифан қизнинг телефон экранига кўзим тушиб қолди. Биламан, ўзганинг шахсий маълумотларини ўғиринча кўриш яхши эмас. Аммо шу онда қизиқишим кучлилик қилиб, телефондан кўз узолмай қолдим.
Қиз аввал барча учун таниш "Одноклассники" ижтимоий тармоғига кирди. Исмига "Муслима,Муслима" деб ёзиб олибди. Асосий расмда эса бир ҳижобли қизнинг сурати. Шундан кейин қизга синчиклаб қарадим. Эгнида калта, енгсиз кўйлак, сочлар "куйдирилган", қошлар обдон терилган, тирноқларига алламбало рангли бўёқлар суртилган. Қискаси бу қизни рўмол ўрайдиган Муслима деб бўлмасди.
Бир пайт қизнинг Телеграм мессенжерига қандайдир хабар келди-ю, унинг авзойи ўзгариб кетма-кет тармоқ орқали овозли хабарлар жўната бошлади (Ўзи жой тор, бироқ у қиз ўзини эркин ҳис этаяпти). Ростини айтсам, буни овозли хабар эмас, бехаё сўзлар "гулдастаси"дейиш мумкин. Тавба, шу қизнинг луғатида хатто энг бемаъни кишининг сўз бойлигида йўқ сўкинишлар бор эканки, буларни эшитиб, бехосдан ёқа ушладим (гарчи бунга шароит бўлмаса ҳам, амалладим).
Бироздан сўнг "тақводор" қизимиз биз учун таниш бўлган "Вконтакте"га кириб, статусини ўзгартирди. Биласизми, у ўйлай-ўйлай нима деб ёзди? "Хақиқий мусулмон инсоннинг тилидан ҳеч қачон ёмон сўз чиқмайди".
Мен ҳикоя орқали барча қизлар шундай беодоб демоқчи эмасман, мен бундан йироқман. Шунчаки орамизда шу каби фақат интернетдагина иймонли кўринадиган инсонлар кўпайиб бораётганини эслатиб ўтмоқчиман, холос. Ҳикоям кимнингдир шахсиятига теккан бўлса, узр сўрайман
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1