«Мусулмонга етадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто унга кирадиган тиканни ҳам Аллоҳ унинг хатоларига каффорат қилади»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот ﷺ “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг»
Имом Термизий ривояти
(Убода ибн Собит (р.а).дан)
Бир киши Набий ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ходимни қанча афв қиламиз?» деди. Ул зот индамадилар. У ўз каломини қайтарди. Ул зот индамадилар. Учинчисида: «Ҳар куни етмиш марта», дедилар».
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бандаларни Аллоҳ таолога энг яхшиси – мусибат келганда, сабр қилгувчи ва неъмат берилганда, шукр қилгувчисидир»
(Имом Аҳмад ривояти)
Абу Дардо (р.а)дан ривоят қилинади Мен айтдим: “Эй Расулаллоҳ, мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг?”. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: "Ғазаб қилма ва сен учун жаннат бордир"
(Табароний ривояти)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... ғазаб худди ачитқи асални бузгандек, иймонни бузади»
Имом Термизий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. Албатта нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта шодлик ғам билан бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади»
Бухорий ва Муслим ривоятри.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч тоифа киши борки, Аллоҳ уларга Ўз ёнидан бошпана бериб, раҳматини сочади ва жаннатига киритади.
1.У кишики, бирор нарса берилса миннатдорчилик билдиради.
2. Агар азоблашга қодир бўлса ҳам, кечириб юборади.
3. Агар ғазаби келса ҳам ўзини тинч тутади»
Имом Байҳақий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа, азобини бу дунёдаёқ тезлатади. Қачон Аллоҳ бандасига ёмонликни хоҳласа, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, мукофотнингv катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади»
Имом Термизий ривояти
(Оиша (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат Куни Оллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёдаги мусибатларга сабр қилганларига савоблар берилаётганида: «Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди», деб орзу қилиб қоладилар»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазабини амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва унга истаган ҳурини танлаш ихтиёрини беради»
Имом Термизий ривояти
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев