«Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади»
Ҳоким ривояти.
(Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади»
Табароний ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги (Таҳажжуд намози)нинг ажри берилур»
Абу Довуд ривояти
(Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Хурайра р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев