МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
16-қисм
-Иее туппа тузук қиз, нега ўзини осади?
-Йигити бормиш...
Бир аёл бошқасини қулоғига шивирлади.
-Шунга нима бўпти? Ҳозир ҳамма қизда йигит бор.
-Отаси билиб қопти, биласизу қаттиққўл одам.
-Ана бошига бало бўлди қаттиққўллиги.
Кўпчилик афсус билан бош чайқарди. Тазияхонада уввос солиб йиғлаётган онани фарёди оламни ларзага соларди. Интизор бир четдан карахт ахволда манзарани кузатарди. Синглисидек бўлган қиз ҳозирда бу оламда йўқ.
-Вазираааа тур қизим, уйғон онангни ўтда куйдирма болааам.
Бечора онаизорни атрофини яқинлари ўраб олган. Бири қўлига дуч келган нарсани олиб елписа, бири сув ичиролмай ҳалак эди.
-Нега бундай қилдинг қизиииим? Онанг ўлсиииин болам. Тур, кўзингни оч...
Онани бошқа мадори қолмади. Ўзини ташлаб юборди. Яхшики атрофдаги яқинлари бор учун йиқилмади. Айни шу вақтда майит тайёрлигини айтиб уйдан бир янгаси чиқди. Кейин эркаклар нарвонни эшик олдига ҳозирлашди. Интизор бу манзарани дахшат ичра кузатиб турарди. Ўн чоғли эркак, улар орасида қадди эгик амакиси, дадаси ҳам бор. Ичкаридан Вазирани сўнгги манзилга кузатиш олиб чиқдилар. Интизорни ҳаёлидан эса тобутга солинаётган вақт умуман кетмай қолди. Юраги қисиб келарди. Овоз чиқарай деса овози йўқ. Юзлари аллақачон хўл бўлиб кетган. Қўлидаги рўмолчаям ҳозир ювилгандек нам эди. Эркаклар тобутни кўтарганча дарвозадан чиқиб кетишди. Аёллар йиғлаганча қолаверди...
Интизор ўша кунни хотирламасликка ҳаракат қилди. Туни билан мижжа қоқмади, Вазирани хонасида уни расмига термулганча ўтирди. Уни ўлганига ўзини ишонтира олмасди.
Воқеа эса бундай бўлган экан. Вазирани ўзидан икки ёш катта йигит яхши кўриб қолган, қизни ҳам унга мойиллиги бор экан. Самад ака эса қаттиққўл бўлгани учун қизини доим тергаб турарди. Ўша куни ҳам қаёқдандир қизи ҳақида эшитиб қолади. Уйга қутуриб келиб қизини аямай урди. Қиз ҳеч нарса қилмаган, ҳаттоки у йигит билан тузук қуруқ гаплашмаганди ҳам.
-Сендай қизни боридан йўғи яхши. Ўғил бўлсанг бўлмасдими? Бошимни эгиб қўяй дедингку ифлос. Оёғингни уриб синдирганим яхшийди. Кўчага чиқсанг ўзингдан кўр.
Вазира отасидан доим дакки эшитган, қўрқиб яшаганди. Ҳатто Интизор ҳам шу амакисидан ҳайиқарди. Озгина бўлсада тишини оқини кўрсатмасди бу одам. Вазирага отасини гапи жуда оғир ботди. Ўша кундан ўзига келолмай таъсирланиб юрди. Кейин эса... Бир ҳафта ўтгач шу ишга қўл урди. Мендай қизни боридан йўғи яхши дея хонасининг деворига маркер билан ёзиб ҳам кетди. Ёшгина умр хазон бўлганди.
Интизор эртаси куни эрталаб жўнаб кетди, ўқишдан жавоб олмаганди. Аслида бу ерлардан қочишни истади. Онаси бир, икки кун шу ерда қоламан деди. Ноилож қизни ўзи ортга қайтди. Тазия бўлган хонадон юракни эзишини ўша куни қалбдан ҳис қилди. Яна у ўз яқинларидан бириники бўлса. Йўл бўйи ўйлаб келди, амакиси қаттиққўллик қилиб нимага эришди? Энди қилган иши учун ўзини кечира олармикан? У ку майли, қизини ҳаётга қайтара олармиди? Ҳеч қачон! Ҳа ҳеч қачон!
***
-Интизор тазиямни қабул қил. Жуда афсусдаман.
Биринчи жуфтлик бошланмасиданоқ Акмал Интизорни омдига келиб ўтирди. Интизор жавобан бошини қимирлатиб қўйди ҳолос.
17-қисм
Дарсда қандай ўтирди билмайди, ҳаёли фақат марҳума жиянига кетаверарди.
«-Юринг опа дадам кўрса гапиради.
-Опа бунақа шим кийманг дадам қўймайди.
-Опа чёлкангизга гапирмасинлар дадам.
-Овқат вақтида тайёр бўлмаса онам гапга қоладила укамга қарай...»
Бу рўйхат узоқ давом этарди. Интизор ўзини мехрибон дадаси билан амакисини ҳеч ҳам ака ука деёлмасди. Чунки дадаси бошқа дунё, амакиси бошқа. Ҳаттоки хотинларига муомалада ҳам осмон билан ерча фарқ бор.
-Интизор овқатгаям чиқмадинг. Бирор нарса еб ол.
Акмал қўлида гамургер билан Интизорни олдига ўтирди.
-Иштаҳам йўқ.
Интизор овқатни нари сурди.
-Бўлар иш бўлди, қўлимиздан нима ҳам келарди. Банда Аллоҳники, ўзи беради, ўзи олади. Илож қанча. Ортидан фақат дуо қила оламиз ҳолос.
-У жуда ёш эди...
Интизорни кўзларидан ёш томчилади. Акмал дастрўмол чиқариб қизга тутқазди.
-Йиғлама, сенга қараб кўнглим бузилиб кетяпти. Қара ҳозир менам йиғлайман.
-Акмал бас қилинг.
-Ўзингни қийнама, илтимос мен учун бир тишлам е.
Акмал мажбурлаб Интизорга гамбургердан едира бошлади.
-Иккови Лайли Мажнун а?
Уларни кузатаётган курсдошлар бир-бирига имо қилишарди.
-Йўқ ундай эмас.
-Ие нега?
-Тохир ва Зурхраде
-Эеэ сени қараю.
Икки ёш эса атрофга эътбор беришмасди.
***
Улуғбек бугун уйга барвақтроқ қайтди. Қўлида бир дунё бозорлик.
-Ойииии, Нодираааа.
-Ҳуш келибсиз Улуғбек ака .
Нодира чаққонгина бориб эрини қўлидан бозорликларни ола бошлади.
-Иееэ оғир, ўзим олиб бораман.
Улуғбек хотинига қўймай, ўзи ошхонагача юкларни кўтариб борди.
-Ойим қанилар?
-Холамларникига кетувдилар
-Бир ўзинг зерикмадингми?
-Йўғе нега зерикай? Сиз яхши кўрган хонимни пишириб қўйдим.
-Ўзимни пазанда хотиним. Ўзингни кўп уринтирма, болани ҳам ўйлада.
-Кўпроқ ҳаракат фойда унга. Йўқса етилиб кетади.
-Мен айтдим қўйдим, ўзинг биласан. Қани ойимга телефон қилайчи қачон қайтаркинлар.
Онаси ҳали келмаслигини эшитгач эр-хотин таомланишга тушишди. Овқатдан сўнг эса Улуғбек хотинига бир даста пул узатди.
-Буни сейфга солиб қўй.
-Бу гал анча яхши фойда олибсиз.
-Насиб кейинги ой бундан кўп бўлади.
Нодира пулларни олиб сейфга қўйиб чиқди.
-Сизларга тилла буюртма қилгандим.
-Нима сабаб билан?
Нодира эрини елкасига бош қўйди.
-Яхши хотин бўлганингга.
-Менмас, сиз жуда яхшисиз.
-Сени танлаб адашмадим. Бахтимизга кўз тегмасин.
-Амийн.
***
Акмал Интизорни ҳар куни нимадир гап билан кўнглини кўтарар, маюслигига чидай олмай кетаётганди.
-Менга шу десанг аввалги қувноқ Интизор ёқардидааа.
-Нима бўпти шунга?
-Зерикиб кетяпман, бундоқ очилиб ўтир..
-Акмал...
-Битта яқинидан айрилган сен эмаску, қани кетдик паркка борамиз айланишга.
Ўша куни Акмал қўярда қўймай қизни паркка олиб борди.
-Вооой мен бунга сираям чиқмайман.
Интизор баланд атракцион олдига келиб чиқмайман деб оёқ тираб олди.
-Мазааа қиласан бунда. Ғуборларинг кетади. Адреналин бу.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3