Чемпионлар Лигасида
ҳозирга келиб кучсиз
жамоа қолмади
Хабарингиз бор, бугундaн Осиё Чемпионлар
Лигасида чорак финал
дастлабки учрашувлари
ўтказилади. Қитъамизнинг
клублар миқёсидаги энг
нуфузли турнирида юртимиз
номидан фақатгина
“Локомотив” ўз иштирокини
муваффақиятли давом
эттирмоқда.
Сиз-у бизни хурсанд этадиган
жиҳати шундаки, ОЧЛ чорак
финалига
ҳамюртимиз Сардор
Рашидов ўйнаётган
Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби
ҳам йўл олган. “Жаиш”га ушбу
босқичда БААнинг “Ал Наср”
клуби рақиблик қилади.
Ўзбекистон миллий терма
жамоаси етакчиларидан бири SPORTS.uz интернет-ахборот
портали мухбирига “Ал
Жаиш”нинг мазкур матчга
тайёргарлиги хусусида
гапириб берди.
- Сардор, “Ал Жаиш”нинг
ОЧЛ доирасидаги “Ал Наср”
билан баҳсга тайёргарлиги
қандай кечмоқда?
- Жамоамиз, Осиё Чемпионлар
Лигаси чорак финал
баҳсларига қизғин ҳозирлик
кўрмоқда. Август бошида
Австрияда йиғин ўтказдик.
Мазкур йиғин давомида бир
қатор синов-назорат
баҳсларида майдонга тушдик.
Айниқса, “Удинезе” билан
бўлган ўйин биз учун анча
фойдали бўлди, деб
ўйлайман. Зеро ўзимизнинг
кучли ва кучсиз
жиҳатларимизни айнан шу
ўйинлар орқали яна бир бор
билиб олдик.
- Жамоа таркиби ҳам
сезиларли даражада
кучайтирилди. Тўғрими?
- Ҳа, шундай. Таркибга бир
нечта яхши савияли
футболчилар қўшиб олинди.
Айниқса, Сейду Кейтадек
тажрибали ўйинчининг “Ал
Жаиш” сафига кўчиб ўтгани
биз учун яхши хабар бўлди.
Зеро унинг улкан тажрибаси
бор ва бу бизга муҳим
ўйинларда наф келтиришига
аминман.
- “Ал Жаиш” Осиё
Чемпионлар Лигасида
ғолиб чиқишни мақсад
қилган. Шундайми?
- Ростини айтсам, мавсум
аввалида ушбу нуфузли
мусобақада имкон қадар
узоқроққа боришни мақсад
қилгандик. Иштаҳа овқат
пайтида келади
деганларидек, гуруҳдан
муваффақиятли чиқа олдик
ва энди чорак финалда
тўхтамоқчи эмасмиз. Лекин бу
босқичга фақат жуда кучли
жамоаларгина етиб кела
олишди. “Локомотив” ҳам,
қолган клублар ҳам бирдек
кучли. “Ал Наср”ни ҳам ёддан
чиқармаслик лозим. Лекин
биз ҳам мусобақада қўлдан
келганча чиройли ўйин
кўрсатиб, жамоамиз
ишқибозларини ажойиб
ғалабалар билан хушнуд
этишга ҳаракат қиламиз.
- Вақт ажратиб
саволларимизга жавоб
қайтарганингиз учун
ташаккур!
- Сизга ҳам раҳмат! Ишингизга
ривож!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев