бўлишга интиляпман
Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби ярим
ҳимоячиси Санжар Рашидовнинг ҳаракатлари
секин-аста акаси Сардорнинг ўйинларини
эслатиб юборяпти.
Акасига ҳавас қилиб футболни танлаган
Санжар қисқа фурсатда ўсишга эришди. Ўтган
турда унинг «Навбаҳор» дарвозасига урган
чиройли голи футбол мухлислари ва
мутахассислари орасида етарлича
муҳокамага сабаб бўлди. Яна бир
истеъдоднинг юзага чиқаётгани эса
барчамизни қувонтиради. Биз
«Локомотив»га қарши кечган учрашув
олдидан Санжар Рашидовдан интервью
олдик.
- Санжар, футболдаги илк қадамларингиз
қандай бўлган?
- Албатта, бу хоҳиш оилавий муҳит
таъсирида вужудга келган. Акамга ҳавас
қилиб, спортнинг шу турини танладим.
Қизиқишимни пайқаган отам «Сўғдиёна»
футбол мактабига олиб бордилар ва шу
тариқа миллионлар ўйинидан сабоқ ола
бошладим. Илк мураббийим Усмон
Мухаметшин бўлганлар.
- Акангиз Сардор бунга қандай муносабат
билдирган?
- Ижобий қараганлар. Кўпинча ўзлари билан
машғулотларга олиб кетардилар. Футбол
ўйнашни бошлаганимдан кейин эса турли
тавсиялари билан ўртоқлашардилар.
Ҳозиргача ўз маслаҳатларини аямайдилар.
- Қайси чизиқда ўйнай бошлагансиз?
- Ёшлигимдан фақат ярим ҳимоя марказида
ўйнашни хуш кўрганман. Бошқа позицияда
ҳаракат қилмаганман.
- «Сўғдиёна» билан қачон профессионал
шартнома тузгансиз?
- Бу қувончли кунни эсдан чиқариб
бўлмайди. 2011 йилда илк профессионал
битимга имзо чекканман. Ўшандан бери
вилоятимиз бош жамоаси шарафини ҳимоя
қилиб кел-япман.
- Амалдаги шартномангиз қачон якунланади?
- Шу йил охирида.
- Балки келаси йили сизни ўз олдига
жиддий вазифаларни қўядиган жамоа
таркибида кўрармиз?
- Насиб қилса, шундай бўлади.
- Сардор Рашидовнинг укаси бўлганингиз
сизга фойдами ёки айрим ҳолатларда зарарга
ҳам ишлаши мумкинми?
- Барибир, менда масъулият кўпроқ бўлади.
Ўйинларда босим ўз сўзини айтади.
- Бундан қандай чиқиб кетишга ҳаракат
қиляпсиз?
- Фақат ўз ўйиним билан. Сардор
Рашидовнинг укаси бўлганим билан, у менинг
ўрнимга майдонга тушиб, ўйнаб бермайди-ку!
Ўз устимда кўпроқ ишлаб, ортиқча гап-сўз ва
эътирозларга ўрин қолдирмасликка ҳаракат
қиляпман.
- «Сардор Рашидовнинг укаси»,
дейишларига қандай қарайсиз?
- Ижобий қарайман. Муносиб ука бўлишга
интиламан.
- «Сўғдиёна» жамоасининг бу йилги
иштирокини ўртача баҳолаш мумкинми?
- Ҳозирги кўрсаткичларимиз ёмон эмас. Ҳали
олдинда етарлича ўйинлар бор. Мазкур
учрашувларда натижани янада яхшилашга
ҳаракат қиламиз. Бундан ҳам яхши бўлиши
мумкин эди. Афсуски, айрим баҳсларда
қимматли очколарни йўқотдик.
- Айнан қайси ўйинларда?
- «Андижон», «Обод» клубларига қарши
кечган учрашувларда муҳим очколарни бой
бердик. Кутилмаганда ўз майдонимизда
«Бухоро» ва «Қизилқум» жамоалари билан
дуранг ўйнадик.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3