эринг,
-— Балки йўқдир яшашга
еринг,
-— Балки сиғмас танангга
теринг,
-— Иффатингни сақла,
сингилжон.
-— Балки йўқдир егани
ошинг,
-— Балки ўйлаб қотгандир
бошинг,
-— Балки йиғлаб тўккансан
ёшинг,
-— Ҳаё билан бўлгин,
сингилжон.
---«Онаммассан, кечдим!»,
демасин,
-— Сени кўриб афсус емасин,
-— Ошикларинг излаб
келмасин,
-— Ор-номусинг сақла,
сингилжон!
-— Ёмон кунлар ўтди-ю,
бироқ,
-— Ёмонлардан юргин сен
йироқ,
-— Яхшиларга ёндош бўл,
тезроқ,
-— Виждонингни сотма,
сингилжон!
-— Яратгандан инсоф
тилайлик,
-— Оллоҳимни танҳо
билайлик.
-— Пайғамбарнинг сўзин
қилайлик,
-— Ибо билан бўлгин,
сингилжон!
-— Балки йўқдир ёру
йўлдошинг,
-— Сабр қилгин, тилаб
бардошинг.
-— Сенга ҳамроҳ қавму
қардошинг,
-— Ғурурингни сотма,
сингилжон!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев